Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


расм. Инновацияларнинг шаклланиш жараёни


Download 4.21 Mb.
bet10/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

2.2.1 расм. Инновацияларнинг шаклланиш жараёни.

Масалан, ўтган асрда АҚШ ва собиқ СССР ўртасида юз берган қуролланиш пойгасида бу гипотезанинг амалий аҳамияти ўз исботини топган. Ҳозирги кунда, дунёнинг кўпгина давлатларида инно­ва­цияларни яратишнинг бу усули катта харажатлар талаб қи­ли­­ши сабаб қўлланилмайди.


Фундаментал тадқиқотларда инновация жараёнининг ўзаги яра­­­тилади, аммо, одатда, уларда амалий муаммоларга тўғридан-тўғ­ри ечим топилмайди. Фундаментал тадқиқотлар натижалари илмий би­­лим, ғоялар ва илмий билим кўринишида бўлиши мум­кин.Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, фундаментал тадқиқотларнинг 90 фоиз муваффақиятсизликка учрайди, 10 фоизи ижобий натижа бе­ра­­ди ва 3 фоизигина амалиётда қўлланилади. Амалий тад­қи­қот­лар­да фундаментал (назарий) билимлар асосида тажрибалар, тест­лар ўтказилади. Бу тажрибалар натижаси патентлар, илмий мақо­ла­лар кўринишида бўлади.
Бозорга янги маҳсулот билан кириб боришда йирик корхоналарда бозорни ўрганиш ва маҳсулотни сотиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилади. Маркетинг ва сотиш босқичлари инно­ва­ци­он жараён натижаларини сотиш билан боғлиқ.
Бу моделнинг устунликлари билан бирга камчилик томонлари ҳам бор. Масалан, инновациялар ҳар доим ҳам фундаментал тадқи­қот­лар ва ихтиролар натижасида пайдо бўлмайди. Ҳозирги кунда кўп­роқ бозор талаби инновациялар яратилишига сабаб бўлмоқда. Жум­ладан, инновацияларнинг келиб чиқиш манбаларига кўра 60 фоиз бозор талабидан, 25 фоиз технологиялардан ва 15 фоиз номаъ­лум манбалардан келиб чиққанлиги аниқланган.
Хулоса қилиб айтганда, инновацион жараённинг чизиқли моде­ли бозор таъсири ва инновацион жараёнлар элементлари ўрта­си­да юз берадиган мураккаб жараёнларни инобатга олмайди.
“Бозор талаби босими” гипотезасида инновацион жараёнларга бўлган эҳтиёж бозор талаби орқали шаклланади деб қаралади. Янги ғоя инновацион жараённинг исталган босқичида пайдо бўлиши мум­кин, яъни фундаментал тадқиқот таъсирисиз ҳам юз бериши мум­кин ва инновацион жараённинг барча қатнашчилари: тадқи­қот­чи­лар, ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар инно­ваци­­я­ни яратишда бирлашишлари лозим, деб ҳисобланади.
Инновацион жараён босқичлари ҳам ўзаро таъсирлашади, бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, маркетинг ва ишлаб чиқариш жа­ра­­­ён­лари амалга ошади. Тадқиқотларнинг натижалари инновацион жа­­ра­­ённинг турли босқичларида турлича фойдаланилади. Шу би­лан бирга лойиҳа менежерлари ва истеъмолчиларнинг роли ҳам ино­­батга олинади.
Юқоридаги икки гипотезаларни бирлаштириш натижасида чизиқли бўлмаган инновацион жараён моделини келтириб чиқариш мумкин. Унга кўра давлат инновацияларни ривожлантиришни ил­мий-техник соҳаларни молиялаштириш орқали қўллаб-қув­ват­лай­ди. Бизнес инкубаторларда ва бошқа инновацион маҳсулот ишлаб чи­қ­а­рувчиларнинг маҳсулоти бозорга чиқиши учун сунъий бозор талаби яратилади.


Таянч иборалар

Инновацион фаолият, қўшилган қиймат, диффузия, ғоя, гипотеза, лойиҳа, маҳсулот, тежамкорлик, технология, иқтисодий ҳолат, интеграция, қонуниятлар.





Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling