Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 4.21 Mb.
bet11/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. “Инновациялап диффузияси” тушунчасини ёритинг.


2. Инновацияларнинг тарқалиши босқичларини айтинг.
3.Илмий-технологик ривожланишда иқтисодий ҳолат қандай баҳоланади?.
4.Маҳсулотнинг ҳаёт босқичлари ва технологияларнинг интег­рал­­лашган ривожланиши ўртасидаги қонуниятларни тушун­ти­ринг.
3-мавзу. Инновацион иқтисодиётнинг илмий - услубий асослари
­
Режа

3.1. Инновацион иқтисодиётда инновацион фаолият ва инно­ва­­цион инфратузилма зарурлиги, вазифалари ва аҳамияти.


3.2. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма тур­ла­ри.
3.3. Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий асослари.


3.1. Инновацион иқтисодиётда инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма зарурлиги, вазифалари ва аҳамияти

Республикамизда инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва инновацион фаолият яратиш учун инновацион инфратузилмани шакл­лан­тириш муҳим ҳисобланади. Ушбу жараённи амалга оши­риш инновацион иқтисодиётни қуйидаги тизим (занжир) асо­сида: “Ин­но­вация –инновацион фаолият – инновацион инфра­тузил­ма – инно­вацион тадбиркорлик” фаолият юритиши учун шарт-ша­ро­ит яра­тади.


Мамлакат иқтисодиётини инновацияга асосланган ҳолда ри­вож­ланишда ҳамда унинг ички ва ташқи бозордаги рақобат­бар­дош­лигини таъминлашда инновацион фаолият муҳим ҳисобланади. Инно­вацион фаолият дейилганда, корхона ва ташкилотлардаги иқти­­­содий, ижтимоий, илмий-техник ва бошқа йўналишлар асосида янги ғоя ва фикрларни жорий этиш натижасида самарадорликни оши­риш жараёнидан иборатдир.
Республикамиз иқтисодиётида инновацион фаолият мавжуд бўлиши қуйидагиларни талаб этади. Жумладан:

  • корхоналар амалиётида инновацион замонавий илмий билим ва кўникмалар асосида фаолият йўлга қўйилганда;

  • инновацион ишланмаларни бозор иқтисодиёти талаблари асосида тижоратлаштириш амалга оширилганда;

  • корхоналарда янги ғоя ва фикрларни яратувчи интел­лек­туал илмий салоҳиятни янги маҳсулот (хизмат кўрсатиш)ни амалга оши­ришга йўналтирилганда;

  • корхона ва ташкилотларда илмий-техника ғояларини ша­кл­лантиришга асосланган инновацион жараёнларнинг бевосита бош­қарув жараёнини қамраб олганда;

  • корхона ва ташкилотларда истеъмолчилар эҳтиёжлари асо­сида янги ғояни амалиётга татбиқи бўйича тезкор инновацион цикл яратилганда ва шу кабиларда намоён бўлади.

Инновацион иқтисодиётнинг илмий-услубий асосларини моҳиятини баён этиш инновацион фаолият билан бирга бевосита инновацион инфратузилма билан боғланган. Инновацион инфра­ту­зима дейилганда шундай ташкилот ва корхоналар мажмуаси тушуниладики, улар инновацион ғоя, янгилик ва инновацион фаолиятни амалиётга амалга оширишни ижрочиси ҳисобланади. Бундай ташкилот ва корхоналар мажмуаси жумласига илмий-техни­кавий ташкилотлар, таълим ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бирлашмалари, технологик инкубаторлар, технопарклар, ишчи ўқув марказлари, венчур ва инновацион фондлар ҳамда инновацион марказлар ва бошқалар ҳисобланади. Инновацион инфратузилма субъектларининг асосий бош мақсади, инновацион фаолиятни ҳамда илмий тадқиқот иши натижаларини янги инновацион ғоя­лар­ни амалиётга татбиқ этишдан иборатдир.
Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма олдида турган вазифалар, қуйидагилар ҳисобланади:
1. Инновацияга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, рақо­бат­ни ривожлантириш.
2. Илм-фан эҳтиёжи юқори бўлган ишлаб чиқариш корхо­наларида, тармоқларида (секторларида) самарали фао­лия­ти­ни таш­кил этиш.
3. Истеъмолчилар талаблари асосида ўта муҳим бўлган техно­ло­гик жараёнларни шакллантириш.
4. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани модер­ни­за­ци­ялаш.
5. Инсон капиталини самарадорлигини ошириш иқтисо­диёт­нинг муҳим йўналиши сифатида инновацияга асосланади ва креа­тив­лиги юқори бўлади.
6. Илмий тадқиқот инновацион лойиҳаларини (бирон бир бошқарув тузилмасига бўйсунмайдиган, турли авторитар топши­риқ­лардан ҳоли бўлган) шаффоф экспертизасини амалга ошириш.
7. Инновацион иқтисодиётни тартибга соладиган қонун­чи­лик­ни такомиллаштиришни йўлга қўйиш.
Инно­вацион иқтисодиётда инновацион инфратузилмани мав­жуд бўлиши қуйидаги янги иқтисодий имкониятларни яратади:
1. Мамлакат иқтисодиётини инновацион асосда ривож­лан­ти­риш ва натижада кўплаб ижтимоий ва ресурс таъминоти билан боғ­лиқ муаммоларни ҳал этиш.
2. Корхона ва ташкилотлар ҳамда истеъмолчиларнинг талаб­ла­ридан келиб чиқиб, янги инновацион замонавий маҳсулотларнинг тур­­ларини кўпайтириш.
3. Республикада тармоқ ва соҳаларда ишлаб чиқарилаётган (хизмат кўрсатилаётган) маҳсулотларнинг дунё бозорида рақобат­бар­­дошлигини ошириш.
4. Республика иқтисодиётини жаҳон бозоридаги жозиба­дор­лигини кучайтириш ва бошқалардан иборат.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling