Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма турлари
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инновацион инфратузилманинг умумий тузилмаси
3.2. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма турлари
Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ривожланишининг юқори даражага эришишини таъминлайди ҳамда мўътадил иқтисодий ўсиш суръатларига олиб келади. Замонавий иқтисодиётда инновацион инфратузилманинг бир неча турларига амал қилиб, улар қуйидагилардан иборат: Молиявий инновацион инфратузилмаси. Ишлаб чиқариш ва технологик. Ахборот таъминоти. Кадрлар тайёрлаш. Эксперт – консалтинг. Товарлар (ресурслар) таъминоти ва бошқалардан иборат. Республикамиз иқтисодиётида инновацион инфратузилма (турлари) нинг ўртасидаги муносабатлар қуйидагиларда намоён бўлади. 3.2.1-жадвалда маълумотлар келтирилган. 3.2.1-жадвал Инновацион инфратузилманинг умумий тузилмаси
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар бир инновацион инфратузилмасининг моҳиятини кўриб чиқамиз: 1. Ишлаб чиқариш – технологик инновацион инфратузилма ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни ресурсларни келтириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш учун мўлжаллангандир. Буларга, бугунги кунда амал қилаётган технопарклар, инновацион технологик марказлар, ишлаб чиқариш объектлари, бизнес ва техник инкубаторлар ҳамда инновацион технологик комплекслар саноат парклари ва технологик кластерлар ҳамда техник инновацион зоналардан ташкил топади. 2. Эксперт консалтинг инфратузилмаси иқтисодиётда соҳа ва тармоқ учун муҳим бўлган иқтисодиётни узлуксиз ривожланишини таъминловчи профессионал маслаҳатлардан фойдаланиш имкониятини беради. Булар жумласига, технологияларни узатиш марказ (офис)лари, ихтисослаштирилган ўқув муассасалари, юридик маслаҳат компаниялари, ихтисослаштирилган давлат органлари, бюджет ва бюджетдан ташқари, миллий, хорижий қўшма фондлар. Бундай эксперт консалтинг инфратузилмаси барча соҳалар (тармоқлар)да мулк ҳуқуқини, ўқув тизимини, бошқарув соҳасини инновацион амалга оширишга шарт-шароит яратади, айниқса, олий ўқув юртларида эҳтиёж асосида инновацион вазифаларни амалга оширадиган янгиликларни ярата оладиган кадрларни тайёрлаш бўйича маслаҳатларни амалга ошириш имкониятини яратади. 3. Молиявий инновацион инфратузилмада турли йирик ва кичик ҳажмдаги субъектларга молиявий ресурсларни таъминлашнинг янги имкониятларини яратиб беради. Бундай субъектлар жумласига давлат ва нодавлат молиялаштириш фондлари, венчур фондлари, бизнес – ангель фондлари ҳамда халқаро лойиҳаларни кирит. 4. Кадрлар тайёрлаш инновацион инфратузилмаси инновацион фаолият соҳасининг барча йўналишлари учун юқори малакали инновацион ғояларни ярата оладиган илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқларини иш мумкин. ҳимоя қила оладиган малакали соҳа мутахассисларни тайёрлашни амалга оширади. Бундай инфратузилма субъектларига олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари, тажриба –конструкторлик ташкилотлари, маркетинг компаниялари, молия-кредит муассасалари, шунингдек инновация фаолият соҳаси бўйича махсус ўқувни ташкил этувчи ташкилотлар ва бошқа айрим давлат бошқарувидаги шу йўналишда мутахассис тайёрловчи органлардан ташкил топади. 5. Ахборот таъминоти инфратузилмаси жумласига инновация соҳаси учун маълумотларни шу соҳани қизиқтирувчи иштирокчиларга ўз вақтида ва малакали етказиб берувчи турли ташкилот (сеть)лар фаолиятидан иборатдир. Мазкур субъектлар қуйидагилардан иборат, илмий - техник информациялар-нинг давлат марказлари, кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи тузилмалар, марказлар, давлат ва ҳудудий ахборот тармоқлари, илмий-амалий, жорий нашриётлар, давлат ва хусусий инновацияга йўналтирилган интернет сайтлари ресурслари ва бошқалардан иборат. 6. Товарлар-ресурслар таъминоти инновацион инфратузилмаси жаҳон бозорида инновацион маҳсулотларни ҳаракатини таъминлайдиган ҳамда уни яратувчилар учун барча имкониятларни таклиф этувчи масъуллар ҳисобланади. Бундай инновацион инфратузилма кўпинча муаммоларни бозорга жамоа асосида чиқиш тузилмасини яратиш жиҳатлари билан характерланади. Бундай инфратузилма субъектлари қуйидагилардан иборат: савдо – саноат палаталари; халқаро ва тармоқ савдо бирлашмалари; ихтисослашган маҳсулотларни етказиб берувчилар ва бошқалардан иборат. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling