Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацилар бозорида тадбиркорликни


Download 4.21 Mb.
bet20/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

4.3. Инновацилар бозорида тадбиркорликни ривожлантиришнинг айрим масалалари


Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш– иқтисо­ди­ёт­­ни кўтариш, аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий шарти­дир. Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида тадбиркорликни яна­да ривожлантиришга катта аҳамият берилиб, бу соҳадаги вази­фа­лар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бор­моқда.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда тадбиркорлик фао­лия­ти­ни қўллаб-қувватлаш,, хўжалик юритувчи субъектлар ҳу­қуқ ва ман­фаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи бир қатор қо­нун ҳуж­жат­лари, жумладан, Ўзбекистон Pеспубликaсининг “Тaдбиp­коp­лик фaолияти эpкинлигининг кaфолaтлapи тўғpисидa”ги Қонуни қа­бул қилинган.
Қонуннинг 3-моддaсидa: “Тaдбиpкоpлик фaолияти (тaдбиp­коp­лик) тaдбиpкоpлик фaолияти субъектлapи томонидaн қонун ҳуж­жaт­лapигa мувофиқ aмaлгa ошиpилaдигaн, тaвaккaл қилиб вa ўз мул­кий жaвобгapлиги остидa дapомaд (фойдa) олишгa қapaтилгaн тaшaббускоp фaолият”18, дейилгaн.
Тадбиркорлик моҳиятини чуқурроқ англашда тадбир­кор­лар­нинг ўзаро боғлиқ тўрт фаолиятини алоҳида кўрсатган америкалик иқти­содчилар Кэмпелл Р.Макконнелл, Стенли Л.Брюларнинг қуйи­даги нуқтаи назарлари алоҳида ахамият касб этади:

  • тадбиркор ер, маблағ ва меҳнат ресурсларини маҳсулот иш­лаб чиқариш хамда хизмат жараёнига бирлаштириш таша­­б­бу­си­ни ўз зиммасига олади;

  • тадбиркор бизнесни олиб бориш жараёнида асосий қа­рор­­ларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни, яъни бизнесни ривож­лан­тириш йўналишлари, корхона фаолияти йўналишини белги­лов­чи операцияларни ўз зиммасига олади;

  • тадбиркор янги маҳсулот (хизмат)ларни ишлаб чиқ­а­риш­га интилувчи, янги ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқа­р­увчи ёки бизнесни ташкил қилишни ва ривожланишнинг янги ша­кл­­ларини олиб кирувчи ташаббускор шахсдир;

  • тадбиркор тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган хавф­ни ўз зиммасига олади, зеро, тадбиркор учун даромад олиш кафо­латланмаган, сарф этилган вақт, ҳаракат ва қобилиятлардан даромад олиш баробарида зарар кўриш ҳам мумкин. Бундай ҳол­лар­да тадбиркор нафақат ўзининг ўз вақти, меҳнати ва ишби­лар­мон­лик обрўси билан, балки сарф этилган маблағ билан ҳам та­вак­кал қилади19.

Демак, ижодкорлик тадбиркорлик вазифаларидан бири бўлиб, тад­биркорлик фаолиятида доим мавжуд бўлиши шартдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар қандай тадбиркорлик ҳам инно­вацион бўла олмайди. Фақатгина инновацион фаолиятни амал­га оширувчи ташкилотлар инновацион тадбиркорлик субъектлари ҳи­соб­ланади.
Инновацион тадбиркорлик – капитални йўналтиришнинг янги соҳаларини излаш, мавжуд маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тако­мил­­лаштириш ва янгиларини яратиш, шахсий устуворликни таъ­мин­лаш, даромад олиш учун турли имкониятлардан самарали фой­д­а­ланишдир.
Инновацион тадбиркорликнинг энг муҳим ва шу билан бирга энг мураккаб вазифаси – янги ғояларни излаш ва уларни татбиқ этишдир. Чунки, бу ҳолда тадбиркордан нафақат ижодий фикрлаш ва янги ечимларни топиш, балки истиқболли фикрлаш, кела­жак­да­ги жамиятнинг эҳтиёжларини кўра олиш хусусиятини хам талаб эта­ди.
Инновация тадбиркорликнинг алоҳида қуроли, тадбир­ко­ро­на фикрлаш инновацион кўринишидир.“... инновация ва янги­лик­лар инновациявий фаолият натижасида юзага келади, улар ўзаро боғ­лиқ ва бири иккинчисиз мумкин эмас. Уларнинг асосий фарқи шун­даки,биринчи ҳолатда ‒ янги маҳсулот шаклланиши жараёни рўй берса, иккинчисида ‒ уни тижоратлаштириш жараёни амалга оши­рилади”20.
Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишига: иқтисодий ва технологик, сиёсий ва ҳуқуқий, бошқарув-ташкилий, социал-пси­хо­ло­гик ва маданий кабиомиллар таъсир этади (4.3.1-жадвал).
Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишга, юқорида кел­ти­­рилганлардан ташқари,инновацион фаолиятни молия­лаш­ти­рув­чи


4.3.1-жадвал

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling