Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-мавзу. Инновацион иқтисодиёт инсон омилини фаоллаштиради Режа
- 6.1.Инновацион тизимда инсон омили, ўрни ва аҳамияти
Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1. Инновационфаолиятгатаъсирэтувчиасосийомилларниёритинг. 2. Инвестиция – бу нима? 3.Инновационфаолиятнинг иқтисодий самарадорлигини тушунтиринг. 4. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини айтинг. 5. Корхонанинг инновацион салоҳияти деганда нима тушунилади? 6-мавзу. Инновацион иқтисодиёт инсон омилини фаоллаштиради Режа 6.1. Инновацион тизимда инсон омили, ўрни ва аҳамияти. 6.2. Инсон омилини фаоллаштириш асосида инновацион соҳада корхонани бошқариш. 6.3. Кадрларни танлаш, улар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни таъминлаш тизими. 6.1.Инновацион тизимда инсон омили, ўрни ва аҳамияти Инсоният тараққиётининг постиндустриал босқичи иннновацион иқтисодиётнинг шаклланишини, шунингдек, меҳнат ва истеъмол стратегиясини индивидуллашувини назарда тутади. Бу эса ўз навбатида инсоннинг иқтисодий и ижтимоий ҳаётдаги фаолият шаклларини назарий жиҳатдан тушуниш масаласининг долзарблигини белгилаб беради. Билимларга асосланган замонавий иқтисодиёт учун инсон омили инновацион ривожланишнинг воситаси ва шу билан бирга мақсадини ҳам ифодалайди. Меҳнат фаолияти иштирокчиларининг сифат кўрсаткичлари янги илғор ғояларни ўзлаштириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий жорий этиш суръатларини таъминлаш қобилияти рақобатда устунликнинг асосий манбаси ҳисобланади. Ижтимоий тизимларнинг инновацион қайта шаклланиш шароитида инсон омили иқтисодиёт ва бутун жамият инновацион ривожланишининг асосий ресурси ҳисобланади. Инсон омилининг инновацион иқтисодиётдаги мазмунини назарий жиҳатдан ўрганишда икки гуруҳ назарияларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Иқтимоий-иқтисодий концепциялар. Бунда инсон омилининг ишлаб чиқаришдаги ўрни алоҳида корхона миқёсида кўриб чиқилади. Инсон омили таркиби ходимнинг инсоний салоҳияти ташкил этувчилари орқали баҳоланади. Шу жумладан, ходимнинг унумли меҳнатга бўлган моддий ва маънавий қобилиятлари асосида ўрганилади. Ижтимоий-маданий ёндашувлар. Унга кўра, инсон омили иқтисодий омиллар билан бирга ўз маданий шаклига асосан ҳам тубдан фарқ қилади. Бу иштирокчиларнинг меҳнат, бошқарув ва инновацион фаолиятдаги маданиятида намоён бўлади. Бунда тўпланган маданий қадриятлар жамиятнинг инновацион ривожланишидаги асосий омил сифатида қаралади. Саноатлашувнинг замонавий босқичида, жамиятнинг инновацион ривожланиш турига ўтишида инсон омили ўзида ижтимой инсон омилини акс эттиради. Мазкур тушунчани белгиловчи ҳолатлар қуйилагилардир: Аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми. Инсон омилининг таълим, маданият, касб билан боғлиқ кенг қамровли салоҳиятига эга бўлган одамлар. Иқтисодий ҳаракатларни амалга оширувчи ва иқтисодий тизимлар фаолиятига таъсир этувчи одамлар. Ўз ижтимоий-иқтисодий мақсадларига эришиш учун иқтисодий ҳаракатларни амалга оширувчи одамлар. Шундай қилиб, замонавий иқтисодиётда инсон омили бу – меҳнатга лаёқатли аҳоли, Ижтимоий, маданий, таълимий, касбий қобилият шаклидаги инсоний салоҳиятга эга бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий шаклда ўз меҳнат ҳаракатларини амалга оширувчи одамларнинг ташкилий бирлашмасидир. Инновацион ривожланиш шароитида инсон омили тор маънода, яъни меҳнат жараёнида ўзининг касбий билим, малака ва кўникмаларини намоён этувчи “яхлит ходим” сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эмас. Миқдорий жиҳатдан иқтисодиётнинг ижтимоий инсон омили жамиятнинг иқтисодий ҳаракатларининг субъектлари йиғиндисини ифодалайди. Иқтисодий ҳаракатлар субъекти сифатида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш учун мақсадли хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ижтимой гуруҳлар, жамоалар, бирлашмалар тушунилади. Иқтисодий ҳаракатларнинг турли субъектлари инсон омили сифатида турлича намоён бўлади. Бу ҳолат одамларнинг ижтимоий статуси, ижтимоий-иқтисодий ва маданий салоҳияти, иштирокчилар фаолият кўрсатаётган ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқ. Инсон омили – бу маълум маънода тартиблашган таркибий элементлар йиғиндиси бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир: ижтимоий-демографик компонент бир қатор тизимли кўрсаткичлар билан тавсифланади: аҳоли таркиби, меҳнатга лаёқатли аҳоли таркиби, туғилиш ва ўлим даражаси, ўртача умр кўриш даражаси, оила институтининг ривожланиши; жисмоний компонент – аҳолининг жисмоний соғлиғи ва аҳолининг руҳий соғлиғи каби кўрсаткичлар тизими билан тавсифланади; ижтимоий-иқтисодий компонент – учта кўрсаткичлар тизими билан тавсифланади: аҳоли бандлиги таркиби ва даражаси; аҳолининг меҳнат ва интеллектуал қобилиятларига бўлган талаб; аҳолининг турмуш сифати. ижтимоий-маданий компонент – тўртта кўрсаткичлар тизими билан тавсифланади: жамиятда таянч таълимнинг сифати; касбий таълим даражаси; ходимларнинг малака ва касбий маҳоратининг ўсиши; аҳолининг ижтимоий маданияти даражаси (шахснинг меъёрий-қадриятлар бўйича тушунчаси, тамойиллари ва эътиқодларининг ўзига хослиги, ахлоқи ва одоби даражаси, рағбатлантиришдаги афзалликлари, хулқ-атвори, аҳолининг турли қатламлари ва гуруҳларининг маданий интеграция даражаси). Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling