Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet31/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

6.3.1-жадвал
АҚШда кадрларни тайёрлаш





Ташкилотлар

Фаолият кўрсатаётган меҳнат ресурслари таркибида тайёрланган ходимларнинг улуши, фоиз

Олий ва ўрта мактаб

29

Тўрт йиллик коллежлар

17

Икки йиллик коллежлар

5,2

Ўрта мактаблар

4,9

Мактабдан кейинги хусусий касбий курслар

2,2

Давлат касбий курслари

1,7

Компаниялар, фирмалар (иш ўрнида тайёрлаш)

28

Хусусий компанияларнинг касбий марказлари

10

Мудофаа кучлари ўқув бўлинмалари

2

Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги таълимнинг ривожланишини белгилаб берган бир чизиқли мактаб таълими тизими 6334формуласига асосланади:



  • 6 йил – бошланғич мактаб;

  • 3 йил – кичик мактаб;

  • 3 йил – катта ўрта мактаб;

  • 4 йил – олий мактаб (университет).

Япония иқтисодиёти ривожланишини ҳаракатга келтирган куч фирма ичидаги таълимга асосланган кадрларни тайёрлаш тизи­ми ҳисобланади. Фирма ичидаги таълимнинг муваффақиятини қу­йи­­да­­ги ҳолатлар таъминлаб берган:

  • японияликларнинг мактабда олинган фундаментал билимларга асосланган юқори таълим даражаси;

  • “ички тайёрлаш”нинг анъанавий амалиёти, бунда корхона ўзи учун керак деб ҳисоблаган кадрларини ўзи тайёрлайди;

  • иш вақтида таълимнинг тарбиявий самарасини ошириш имко­ния­тини берувчи персонални бошқариш тизими;

  • фирма ичидаги таълимни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати.

Ҳозирги пайтда илмий-техник ривожланиш таъсирида меҳнат ресурс­ларининг қайта ишланиши узоқ муддат талаб этади.Бошқа томондан меҳнат ресурсларининг ишлаб чиқариш кучларининг мод­дий элементлари (асбоб-ускуналарнинг маънавий эскириш дав­ри қисқариб бориши) қайта ишланиш муддати қисқариб бормоқда. Бу эса билимлар ҳажмининг ошиб бориши билан боғлиқ. Жаҳон ама­лиётида янги билимнинг пайдо бўлиши ва унинг амалда қўл­ланиш даври кескин қисқариб бормоқда.
Ташкилотдаги ўқитиш – бу ташкилот янги билим, хулқ-атвор ва қим­матликлар олувчи жараён ҳисобланади. Бу жараён таш­килот­нинг барча даражаларида амалга оширилади:

  • алоҳида ходимларнинг ўзаро ва ташқи муҳит билан таъсири асосида ҳар кунги иш жараёнида;

  • гуруҳларда, аъзолар умумий мақсад учун ҳамкорлик қилиш­ган­да;

  • атроф-муҳитдан тескари алоқа таъсирини сезган ҳолда кейин­ги ўзгаришларни кутиш давомида бутун ташкилот тўлиқ ўқийди.

Янги билимлар янги мақсадлар, процедура, кутишлар ва муваф­фа­қият мезонлар мазмунида ўз аксини топади.
Икки турдаги ўқитиш мавжуд – «сақланувчи» ва «инно­ваци­он».

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling