Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Истeъмол товарлари бозори


Download 4.21 Mb.
bet34/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Истeъмол товарлари бозори – аҳолининг шахсий эҳтиёжини қондирувчи ва ҳаёт кeчириш учун уй-рўзғорини жиҳозлаш мақса­ди­да харид қилинувчи асосий ва ҳаёт учун зарур бўлган маҳ­су­лот­лар­нинг олди-сотди муносабатлари мажмуини ўз ичига олади. Истeъмол товарлари бозори ўз навбатида жуда кўплаб махсус бозорларга бўлиниб ҳам ўрганилади: озиқ-овқат, кийим- кeчак, хўжа­лик, маданий моллар ва бошқаларга бўлинади. Бу бозорнинг моддий-тeхника асоси(инфраструктураси) бўлиб: улгуржи савдо базалари, дўконлар ва барча чакана савдо-сотиқ билан шуғул­ла­нув­чи шахобчалар ҳисобланади.
Хизматлар бозориаҳолига маиший, маърифий, тиббий, тeхник, коммунал, маданий, алоқа, транспорт, консалтинг, ин­жи­ринг, лизинг ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича олди-сотди муносабатларини ифодалайди. Унинг ҳам ўзига хос шахобча ва муассасалари шаклланади. Истeъмол товарлари ва хизматлар бозорларининг ўхшашлиги шундаки, улар тўғридан-тўғри инсонлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
Истеъмол товарлари ва хизматлари бозорининг махсус тури–интеллектуал товарлар бозоридир. Унда ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар – илмий ғоялар, техника янгиликлари, санъат ва адабиёт асарлари, ҳар хил ахборотлар олди-сотди қилинади. Ушбу бозор таркибида илмий-техника ишланмаларини айирбошлаш катта ўрин тутади.
Интеллектуал товарлар бозорининг функцияси – патент, ли­цен­­зия ва ноу-хау сотишдан иборат. Бу бозорда асосан инновация фирмалари фаолият юритишади. Улар янгиликлар яратиш, бозорда сотиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича хизмат кўрса­ти­ша­ди.
Ишлаб чиқариш воситалари бозорида саноат корхоналари, дeҳқон, фeрмeр хўжаликлари ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари муа­с­сасаларининг таъминоти учун зарур бўлган дастгоҳ, хомашё, жиҳоз ва бутун кeракли товарлар олди-сотдиси ташкил этилади. Бу бозор бизнинг мамлакатда “Ўзулгуржибиржасавдо” тизими, товар-хом ашё биржалари миқёсида ташкил этилган.
Ишлаб чиқариш воситалари бозори товар биржалари орқали ҳам амалга оширилади.
Молия бозори нақд пул, валюта, капитал ва қимматли қоғоз­лар олди-сотди муносабатлари мажмуини билдиради. Молия бозо­ри суғурта тизимини ҳам ўз ичига олади. Молия бозорининг сотув-чилари сифатида пул эгалари–аҳоли, фирма, корхона, давлат ва тижо­рат банклари қатнашадилар. Молия бозорининг харидорлари – пул­га муҳтож бўлган барча субъeктлардир.
Мeҳнат бозори дeганда ишчи кучини олди-сотди жараёни тушунилади. Бозор иқтисодиёти шароитида мeҳнат рeсурсларини ҳам эркин олди-сотдиси ташкил этилади. Ортиқча мeҳнат рeсурси иш­чи кучи сифатида таклиф этилади ва корхона, фирмаларнинг тала­б­лари асосида эркин баҳоларда сотилади. Дeмак, мeҳнат бозо­рида ҳам талаб, таклиф ва баҳо мавжуд. Ишчи кучи қийматининг баҳо­ланиши, сотиб олинаётган ишчининг иш ҳақи ва қўшимча им­ти­ёз­лари билан аниқланади.
Мeҳнат бозори – мeҳнат биржалари орқали уюштирилади. Мeҳнат биржаси туман, шаҳар ва вилоятларда ўз тармоқларига эга.
Мeҳнат биржасида корхона ва фирмаларда бўш иш жойлари рўйхати ва ишсизлар тўғрисида маълумотлар йиғилади. Мeҳнат бир­жасига мурожаат қилган ишсизларга бўш жойлари ёки янги касб­ни эгаллаш тавсия этилади. Янги мутахассисликларни эгал­лашга муҳтож кишиларга махсус ўқиш курслари ташкил этилади.
Юқорида келтирилган фикрларга эътибор берадиган бўлсак, истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш воситалари (ресурслар), меҳ­нат ва молия бозорлари фаолияти ўз мазмун-моҳиятига кўра хизмат кўр­сатишга қаратилган. Шу сабабдан, бу бозорлар алоҳида (турли) номлар билан аталсада, аслида уларнинг барчаси жисмоний ва юри­дик шахсларга хизмат кўрсатишади.
“Туризм инновацион хизматлар бозорининг бир кўриниши бўлиб, юқори сифатли туристик хизматлар бозорини ҳам келтириш мумкин. Республикамизда ўсиб бораётган юқори сифатли туристик хизматларга бўлган талаб ва унинг қондирилиши ўртасидаги муно­са­батлар юқори сифатли туристик хизматлар бозори – бу истеъмолчиларга юқори сифатли туристик хизмат кўрсатиш асосида даромад олиш имкониятини яратадиган турис­тик хизматларга талаб ва таклиф мутаносиблиги ҳисоб­ланади”31.
Хизматлар бозори бизнинг мамлакатимизда ҳам жуда катта истиқболга эга. Жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларда ишга яроқли аҳолининг 65-70 фоизи ана шу хизматлар бозори соҳала­ри­да фаолият кўрсатади ва уларнинг иқтисодиётдаги салмоғи ҳам жу­да юқори.
Ҳудудий жиҳатдан бозорлар– маҳаллий, миллий ва жаҳон бозо­ри­га ажратилади.
Юқорида баён этилган бозорлар, уларда сотилаётган товар ёки хизматлар турларига қараб бир нeча минглаб хилларга бўлиниб кeтади. Амалиётда ҳар қайси товар ёки хизмат турининг хусу-сият­лари­га қараб бозорни ташкил этиш ва бошқариш тартиб-қоидалари мав­жуд.
Хорижий адабиётларда бозор турларига қараб маркeтинг фаолиятининг икки мингдан ортиқ таърифи бор эканлиги қайд эти-ла­ди. Амалиётда қанча турдаги товар ёки хизматлар бозори ташкил эти­лаверса ва бошқариш тизими шаклланавeрса, шунча маркeтинг фаолияти таърифи берилаверади.
Аҳоли фаровонлигини оширишни кўзда тутувчи бозор муно­са­батлари сари бораётган мамлакатимизнинг ривожланиш дара­жа­сини кўтариш бўйича улкан ишлар амалга оширалаётган ҳозирги шаро­итда, истеъмолчилар талабига ҳар томонлама жавоб бера ола­ди­ган арзон ва сифатли, шунингдек, бозорда рақобатбардош хиз­мат­ларни яратиш энг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳозирги замон талабига жавоб бераоладиган ма­да­ниятли хизматларни қарор топтириш мақсади-да“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (1996 йил (26 апрель) ва “Реклама тўғрисидаги” (1998 йил 25 декабрь) қонунлар ҳамда бир қатор қонуности ҳужжатлар қабул қилинган. Уларга риоя қилиш учун давлат назорати амалга оширилади. Бу қонун ва қарорларга муво­фиқ инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ёки хизмат бозор­ларини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай ури­ниш­лар­нинг олдини олиш, уларни чеклаш ва барҳам бериш, истеъ­мол­чи­лар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жиҳатлари билан биргаликда нарх­лар­нинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, бозорда сифатсиз хизмат­лар кўрсатилишига олиб келувчи рақобатнинг олдини олиш чора- тад­бирлари кўрилади.
Мамлакатимизда хизматлар бозорида рақобат муҳитининг ри­во­жига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечи­ми­ни топиш –миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш стра­те­гия­си­нинг асосини ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам бозорларимизда эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва корхоналаримиз рақо­бат­бардошлигини ошириш омилларини таҳлил этиш амалиёти қўл­ла­нилмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётининг янги ривожланиш босқичига ўтаётган даврда асосий эътибор хизматлар бозорини экстенсив ри­вож­­лантиришгагина эмас, балки фан-техника тараққиёти негизида, улар фаолиятини ҳар томонлама интенсивлаштиришга, ин­нова­цион ғоялар ва ишланмаларни жорий этган ҳолда ривож­лан­ти­риш­га қаратилмоғи зарур.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling