Таянч иборалар
Бозор, хизматлар, инновация, ғоя, меҳнат, маҳсулот, инновацион хизмат, аҳоли, ҳудудлар, рағбатлантириш,
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Миллий иқтисодиётдахизматларнинг тутган ўрнини ёритинг.
2.Хизматларсоҳасидагиинновацияларгатаърифберинг.
3.Хизматлар бозорининг ривожланишига таъсир этувчи шароитларни санаб беринг.
4.Хизматлар бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни айтинг.
8-мавзу.Инновацияларнинг соҳалар бўйича турлари
Режа
8.1. Инновацияларни иқтисодиётнинг турли ўзгаришлар таъсирида шаклланиш зарурияти. Инновацион сиёсат ва инновацион стратегия.
8.2. Инновацион лойиҳалар, соҳалар бўйича инновацион турлари.
8.1. Инновацияларни иқтисодиётнинг турли ўзгаришлар таъсирида шаклланиш зарурияти. Инновацион сиёсат ва инновацион стратегия
Инновациялар вақт ўтиши билан ўзгариб боради ва унинг самарали фаолияти бир қатор талабларни бажаришни тақозо этади. Инновацияларни яратишда ишончли ҳамкорларнинг бўлиши инновациялар яратилиш жараёнини узоқ муддатлилигини таъминлайди. Аммо тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, бирор янги соҳани яратмоқчи бўлган корхоналар турли ҳамкорлар билан турли билимларни эгаллаш мақсадида кучсизроқ алоқа ўрнатишни афзал кўрар экан.
Буларнинг барчаси алоҳида олинган корхона ва ташкилотларда инновацион сиёсат бўлишини талаб этади ҳамда инновацион стратегияни белгилаб беради.
Аввало, инновацион сиёсат тушунчасини кенгроқ ёритиб берамиз. Инновацион сиёсат бу илмий ишлар ва ихтирочилик натижаларини ҳаётга жорий этишда (янгиликлар яратиш ва амалиётга татбиқ этиш) қўлланиладиган бошқарув, иқтисодий, ташкилий ва технологик қарорлар, усуллар жамланмаси ҳисобланади. Корхона инновацион сиёсати мавжуд ресурсларга қараб инновациялар жорий этиш кетма-кетлигини белгилаб беради. Инновацион сиёсатни амалга ошириш корхонанинг техник иқтисодий ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб амалга ошади. Инновацион сиёсатни шакллантириш, авваламбор, инновацион стратегияни ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади. Инновацион стратегия деганда микро (ташкилот, корхона) ва макро (мамлакат) даражада корхона томонидан инновацияни жорий этиш учун амалга ошириладиган яқин ва узоқ истиқболдаги чора-тадбирлар кетма-кетлиги тушунилади. Инновацион стратегияни ишлаб чиқариш фан ва техника технологиянинг ривожланиш даражаси билан узвий боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |