Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet38/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Инновацион лойиҳалар – буинновациялар яратилиши (илмий ғоялар, илмий ишланмалар) ва уни амалиётга жорий этиш билан боғлиқ бажарилиши зарур бўлган барча ишлар (лойиҳа, констукторлик, илмий тадқиқот ва ҳоказо)нинг мажмуаси ҳисоб­ланади.
Мамлакатда инновацияларнинг натижадорлиги – бу инно­ва­цион ғоялардан тортиб, то уни ишлаб чиқаришда қўллаб бирон бир самарага эришишга бўлган барча жараёнларни ўз ичига олади. Бу борада республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида шундай деган эди:
- “... биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлан­ти­риш­ни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз”37.
- “... илм-фан соҳасида фундаментал ва инновацион тадқи­қот­лар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш керак”.38
- “Ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба – ишлаб чиқа­риш ва инновацион марказлар бўлиши мақсадга мувофиқдир ... Биз мам­лакатимизда ... илмий ишланмалар “Ноу-хоу” лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак. ... илмий тадқиқот ташкилотлари фао­лия­тини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда илмий ишланмалар бўйича ама­лий натижадорликни ошириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш ...”39 талаб этилади.
Республикамизда иқтисодий соҳада инновацияларни, иннова­цион дастурлар ва лойиҳаларни жадал ривожлантириш учун ҳуку­матимиз алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, “... амалга оши­рила­ётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча ташкилий ва институтционал масалаларни комплекс ҳал этиш за­рур”40лиги белгилаб берилди.
Илк инновацион моделларда инновациялар чизиқли фаолият олиб бориш кетма-кетлиги сифатида намоён бўлади. Аввалига ил­мий тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши орқали янги маҳсулотлар яратилиб бозорга чиқарилди(“технологик турт­ки”) ёки бозорнинг ўзи инновацияларга эҳтиёж сезиб корхоналарни инновация яратишга мажбур этади(инновациялар манбаси: эҳтиёж-бозор талаби босими гипотезаси41).Бу гипотезаларнинг кам­чилик­лари амалиётда яққол намоён бўлади, аслида инновациялар ўзаро боғлиқ ва мувозанатлашган жараён бўлиб, баъзида “технологик туртки” баъзида эса “бозор талаби босими” гипотезаси устун келади. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик инновациялар тартибсиз бошланиб, шаклланиш босқичлари давомида қайта иш­лана­ди ва баъзида шаклланиш босқичлари кетма- кетлиги бузилади. 2000-йилда Ван де Вен ва бошқалар томонидан ўтказилган тадқиқотларда инновацияларнинг чизиқли моделларининг бир неч­та камчиликлари аниқланди. Улар инновацияларнинг вақт даво­ми­да ривожланиш жараёнига эътибор қаратиб, асосий моделга баъзи ўз­га­р­увчиларни киритишни мақсадга мувофиқ деб топишди:
Инновацияни келтириб чиқарувчи эҳтиёжлар – бу одамлар ёки ташкилотлар ўз имкониятлари максимал даражасига эришганда ёки ундан қониқмаслик натижасида рўй берадиган ўзгаришлар асосида юзага келади.
Ғояларнинг тарқалиши- инновацион жараён аввалига бир йўналишда кенгая бошлайди, кейин эса турли йўналишларда тар­қа­ла­ди;
Инновацияларни яратишда тез- тез омадсизликка учралади, режалар ўта оптимистик бўлади, хатолар йиғилиб боради, салбий цикл­лар ривожланиши мумкин;
Инновацияларни яратувчи бўлимлар қайта тузиш одатда ташқи аралашув – мутахассисларни алмаштириш ёки бошқа кутил­маган қарорлар орқали рўй беради;
Шундай қилиб, инновацияларни шакллантиришда ва уни муаммоли ҳолатини танқид қилишда ва фойдали жиҳатларини қўллаб-қувватлашда алоҳида ёндашув муҳим аҳамиятга эга.
Инновациялар чуқур таълим олишни талаб этади, лекин ин­нова­цияларнинг яратилишида бошқа кутилмаган омиллар ҳам таъсири натижасида билимлар “юзаки” табиатга эга бўлиб қолиши мумкин.
Англиянинг Сассекс университети профессори Рой Ротвел­нинг фикрича, бизнинг инновацион жараён ҳақидаги тасав­вур­ла­римиз оддий чизиқли моделлардан мураккаб интерактив моделлар даражасига ривожланиб борди42. Унинг “бешинчи авлод иннова­ция­лари” тушунчасида инновациялар кўп томонлама жараён, яъни корхоналарнинг ташқи ва ички интеграциясини талаб қилувчи, ах­бо­рот инфратузилмасининг қўлланилишига боғлиқ деб қабул қили­нади.
Абстракт моделлар бизга инновацияларни бошқаришдаги муаммоларни яхши англашга ёрдам беради, лекин шу билан бирга кўпинча бу моделларнинг қўллашда эҳтиёт бўлиш лозим. Бу моделларни қўллашда чекловлар бўлади. Масалан, инновацияларни “технологик туртки” чизиқли жараёни (асосий эътибор илмий-техник ишланмаларга қаратилади, фойдаланувчилар таъсири эса инобатга олинмайди) ёки инновацияларни ҳаракатлантириш фақат бозор орқали юз беради деган қараш бўлиши мумкин. Шу билан бирга инновациялар фақат катта ўзгаришларга олиб келувчи ихтиролар эмас, балки инкрементал инновациялардан ҳам иборат. Мисол учун Эдисоннинг лампа дизайни йиллар давомида деярли ўзгармади, лекин маҳсулот ва жараённинг аста- секин яхшиланиб бориши орқали 16 йил ичида чўғли лампа нархи 80фоизга тушди, бу маҳсулотнинг дунё бўйлаб кенг тарқалишига сабаб бўлди. Инновациялар тушунчасига нотўғри қарашларга уларни тизимдан ташқарида деб ҳисоблаш ёки уларни маҳсулот ва жараёнга ажратиб, бу иккаласининг ўзаро таъсирлашувини инкор этишни келтириш мумкин.
Одатда инновациялар ҳамма тушунадиган қоидалар асосида ривожланади, яъни барча инноваторлар ўзларининг йўналишларида янгилик яратишга уринади. Қайсидир инноватор бошқаларга қараганда сифатлироқ ва фойдалироқ инновация яратади ва натижада бозордаги ўйин қоидалари ўша инноватор фойдасига ўзгара бошлайди. Бу албатта баъзилар учун янги имкониятлар яратади, шу билан бирга янги шароитлар мослашиш каби муам­мо­лар­ни келтириб чиқаради. Бу жараён Шумпетернинг инновация наза­риясида марказий ўринни эгаллайди. У бу жараённи “ижодий бузиш” деб атади.
Биз шу вақтгача кўриб чиққан моделлар такрорланувчи ва давомли инновациялар бўлиб, корхоналарнинг асосий шиори “ўз ишимизни яхшироқ амалга ошириш” ҳисобланади. Аммо баъзан маҳсулот ва жараёнда катта ўзгаришларга олиб келувчи радикал инновациялар ҳам юз беради, лекин улар ҳам технологик имко­ния­т­лар, бозор талаби, рақобат даражаси, сиёсий вазият ва бошқа омил­лар ортида яширинган қоидалар асосида яратилади.
Абернати ва Кларк 1985 йилда инновациялар ҳаёт циклини уч фазага ажратади43. Биринчиси “суюқ фаза” – маҳсулотда баъзи ўзгаришлар, иккинчиси ўтиш фазаси – маҳсулот янги шаклга ва хусусиятларга эга бўлади, учунчиси эса ихтисослашув фазаси – маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилиб, маҳсулот бозорга чиқарилади.
Клейтон Кристенсон биринчилардан бўлиб, иннова­циялар­нинг бозор талабидан келиб чиқишига эътибор қаратди44. Унинг тадқи­қот­ларига кўра ҳар бир авлод алмашганида кўпчилик корхоналар, ўз вақтида бозорни эгаллаб туриш бўйича бошқаларга намуна бўлганига ва инновацияларга инвестиция киритганига қара­мас­дан, янги талабларга мослаша олмай банкротликка учрайди. Кристенсон ёритган муаммо корхоналарнинг технологик тарақ­қиёт­га мослаша олмаслигида эмас, балки янги бозорларнинг пайдо бўли­ши янги эҳтиёжларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Умуман олган­да ишлаб келаётган корхоналар ўзларининг асосий мижозлари билан кўп вақт овора бўлиб, узоқ муддатда рўй берадиган янги бозор­ларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини кўздан қочиради ва нати­жа­­да янги ўзгаришларга мослашолмайди.
Аввалига, бозорга кичик корхона сифатида кирган, лекин янгича бизнес моделга эга бўлган корхоналар бозорда мавжуд қонун қоидаларни ўз фойдасига ўзгартира бошлайди. Бу қоидалар­ни ҳам келажакда яна янги авлод корхоналари вақти келиб ўзгар­тира­ди. Янги бозор қоидаларига ўз вақтида мослаша олиш учун корхоналар келажакда бўладиган ўзгаришларни кўра билишлари ва ўзларини ўзгартиришлари керак.
Иқтисодчилар Кристенсон ва Рейнорларнинг бу жараённи чуқур ўрганиб, бозорда янги қоидаларнинг ўрнатилишини “бозор­нинг бузилиши” деб атайди. Бозорни “бузадиган” товарлар ва хиз­мат­лар одатда юқори технологияли тармоқларда радикал иннова­ция кўринишида ёки мавжуд технологияларни қўллашнинг янгича усули-инкрементал инновация кўринишида бўлиши мумкин. Ради­кал ва инкрементал инновацияларни аслида фарқлаш анча қийин бў­либ, технологияларнинг бозорга таъсирини ўлчашни талаб этади. Бозор “бузилиши” шу билан бирга корхонанинг бошқа корхона ва ташкилотлар билан алоқасига ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Чунки одатда инновациялар тизим даражасида, яъни ҳамкорлар ўртасида билим алмашинуви ва янги таклифлар натижасида юзага келади.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling