Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Хизматлар бозорининг мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида тутган ўрни
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шу ўринда туризмда инновацион хизмат кўрсатиш тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, унинг моҳиятини қуйидагича ифодалаш мумкин. Туризмда инновацион хизмат
7.2.Хизматлар бозорининг мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида тутган ўрни
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши билан бир қаторда, аҳолининг хизматларга бўлган талаби ортиб бормоқда. Хизматлар иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллай бошлади. Натижада хизматлар бозори иқтисодиётнинг муҳим бўғинига айланмоқда. Замонавий иқтисодиётнинг глобал тенденцияларидан бири ‒ кўрсатилаётган хизматларнинг кескин даражада ўсиши ҳисобланади. Давлат статистик органлари маълумотларига кўра ривожланган давлатлар ялпи миллий маҳсулотидаги хизматлар ҳиссаси ҳозирги кунда 2/3 дан 3/4 гача ташкил қилмокда. АҚШ да хизматлар бозорида ишловчилар, умумий банд бўлганларнинг 77 фоизни ташкил этган ва башоратларга кўра, ушбу соҳа яқин йилларда янги иш жойларининг 90 фоизни таъминлаши лозим. Ривожланган давлатларда аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида хизматларнинг ҳиссаси 50-80 фоизни ташкил этади. Республикамизда эса ушбу кўрсаткич бор -йўғи 10-15 фоизга ташкил этади, холос. Хизматлар бозорида аксарият ҳолларда тижорат ташкилот (корхона)лар фаолият юритишади. Улар таркибига савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, туристик ва консалтинг фирмалари, хусусий тиббий муассасалар, авиакомпаниялар, банклар, маълумотларни компьютерда қайта ишлаш бюролари, юридик, суғурта, кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи компаниялар ва бошқалар киради. Юқорида қайд этилганидек, хизматларни ишлаб чиқариш билан давлат ҳам шуғулланади. Дунёдаги кўпчилик давлатларда таълим муассасалари ва музейлар давлат ихтиёрида бўлади ва улар ўз фаолиятларидан фойда олишни мақсад қилиб қўйишмайди. Улар нотижорат ташкилотларидир. Аммо шундай давлатлар мавжудки, бундай ташкилотлар тижорат ташкилотлари ҳисобланади. Хизматлар бозорида бир-биридан ўлчамлари билан фарқланадиган турли субъектлар: тижорат банклари, суғурта ва телекомму-никация компаниялари, меҳмонхона хўжалиги мажмуалари, ташиш каби соҳалардаги йирик халқаро корпорациялардан тортиб, кафе, таъмирлаш устахоналари каби маҳаллий даражадаги турли хил кичик корхоналарни фаолият юритишади. Хизматлар бозорининг динамик даражада ривожланишини таъминлашнинг асосий йўлларидан бири бўлиб, фан-техника тарак-қиёти ҳисобланади. Унинг натижаси – ишчи кучи ва капиталнинг қўшимча оқимини таъминловчи инновацион хизмат турларининг яратилиши бўлди. Инновацион технологияларнинг32 пайдо бўлиши истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилотларда бизнесни амалга ошириш усулларини тубдан ўзгартиради. Мисол тари-қасида, ҳозирги кундаги компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларининг интеграллашувини келтириш мумкин. Миллий ёки глобал электрон хизмат кўрсатиш тизимларининг яратилиши–молиявий компаниялар, банклар ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятлари миқёсини қайта ўзгартирди. Уларнинг тасарруфида юқори интеллектуал компьютер тизимлари мавжуд бўлиб, улар талаб ва таклиф ўртасидаги қонуниятларнинг ўзгаришини оператив таҳлил қилиш орқали қабул қилинаётган қарорлар хавф-хатарини баҳолаш, мижознинг тўлов қобилиятларини аниқлаш, амалга ошириладиган операциялар даромадлилиги ва бошқаларни ўрганишга имконият беради. Инновацион-технологик тараққиёт–хизмат кўрсатишнинг барча турларига таъсир кўрсатади. Янги ва такомиллаштирилган тизимларнинг яратилиши буюртмаларни қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор ишларни бажариш учун замин яратади. Масалан, банклардапулларни қабул қилиш, кредитларни ёпиш, нақд пулларни бериш каби банк операцияларининг автоматлаштирилиши ҳисобланади. Банк автоматларининг жорий этилиши ходимлардан фойдала-нишнинг имконияти бўлмаган жойларда кечаю кундуз хизмат кўрсатиш имконини беради. Кредит карталарининг қўлланилиши қоғоз пулларни муомала воситаси сифатида сиқиб чиқаради ва истеъ-молчиларга тааллуқли электрон терминаллари билан жиҳозланган савдо марказлари ва бошқа харидни амалга оширадиган жойларда бевосита ҳисоб-китобларни қилиш имконини беради. Иқтисодиётнинг инновацион-технологик тараққиёт негизида ривожланиши техник жиҳатдан қийин ҳисобланган товарларни етказиб бериш ва келгусидаги эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган қўшимча хизматлар (сервис)нинг ошишига олиб келади. Ҳақиқатда ҳар қандай инновацион маҳсулот (товар), айниқса юқори технологик ва узоқ муддатли фойдаланиладиганлари турли хизматларга эҳтиёжларини юзага келтиради. Маҳсулот тавсифига боғлиқ ҳолда хизматларга бўлган эҳтиёж қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: юклаш-тушириш ва тахлаш; ўрнатиш ва монтаж; ёқилғи қуйиш; техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш; тозалаш ва ташқи кўринишни тиклаш; экологик утилизациялаш ва бошқалар. Ушбу хизматларнинг айримлари қўшимча даромад манбаи ҳи-собланади. Айрим ҳолларда сотишдан кейинги хизматларни кўрса-тиш орқали олинадиган даромадларни йиллар давомида олиш мум-кин. Ҳозирги кунда инновацион-технологик асбоб-ускуналар ва машиналарнинг кўпчилик таъминотчилари ўз эътиборларини юқори билим ва ҳунарни талаб қилинадиган қийин турдаги хизматлар тўпламини яратишга қаратмокдалар. Бундай хизматлар нафақат қўшимча даромад келтиради, балки ишлаб чиқарувчи корхона (фирма)нинг истеъмолчиларга яқин бўлиши харид қилинган асбоб-ускунанинг эксплуатация имкониятларини вужудга келтиради. Бугунги кунда ўзларининг рақобатбардошлигини ҳамда маҳсулотларининг жозибадорлигини ошириш мақсадида кўпчилик ишлаб чиқарувчи корхона (фирма)лар ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни таъмирлаш имкониятларини, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ва вужудга келган муаммоларни ер шарининг ҳар қандай нуқтасида ҳал этиш мумкинлигини реклама қиладилар. Ҳозирги замон бозор иқтисодиётида хизматлар – олди-сот-дининг тўлақонли объекти бўлиб қолди. Бунинг натижасида ушбу хизматлар мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий кўр-саткичлари ҳисобланган миллий даромад, ялпи ижтимоий маҳсулот кабилар таркибига киритилган. “Ҳозирда туризм соҳасида ҳам инновацион технологияларнинг қўлланиши тобора кенг тус олмоқда. Масалан, Швейцария, Испания каби мамлакатларда таклиф этиладиган тур пакетларнинг 80фоизида инновацион технологиялар (каджетлар, датчиклар, лазер ускуналар ва ҳ.к.лар) элементлари иштирок этади. Айрим тадқиқотчилар тармоқ ва соҳалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда инновацион технологиялар иштирок этган хизматларни юқори сифатли хизмат деб ҳисобла-шади. Хусусан,туризм соҳасида юқори сифатли туристик хизмат-ларга қуйидагича таъриф берилган: Юқори сифатли туристик хизмат– бу туристларнинг жисмоний ва эстетик эҳтиёжларини тўлиқ қондирадиган, хавфсиз, атроф-муҳитга зарар келтирмай-диган, хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида сифати пасаймайдиган, сифатли инфратузилма шароитида рўй бера-диган, инновацион технологиялар жалб қилинадиган малакали хизмат ҳисобланади”33. “Шу ўринда туризмда инновацион хизмат кўрсатиш тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, унинг моҳиятини қуйидагича ифодалаш мумкин. Туризмда инновацион хизмат– бу туристларга таклиф этиладиган, туризм соҳасида янги технологиялар, янги ғоява илмий ишланмаларни ўз ичига олган замонавий хизмат ҳисобланади”34. “Инновацион хизмат кўрсатишнинг корхоналардаги муҳим жиҳати ва натижадорлиги рақобатбардошликни ифодалаш билан характерланади. Айниқса, бундай жараён алоҳида олин-ган соҳаларда(масалан, туризм соҳасида) ўзига хос тарзда намоён бўлади. Шундай экан туристик хизмат рақобатбардошлиги–бу туристик хизматнинг бозорда мавжуд бошқа рақобатчи шундай хизматларга нисбатан хизмат сифати, кадрлар малакаси, фойда(даромад) даражаси, бозордаги улуши каби кўрсаткичлар бўйича нисбий қиймати тушунилади”35. Юқорида қайд қилинганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, хизматлар иқтисодиётда ўта муҳим роль ўйнайди ва бу қуйидаги омилларда ўз ифодасини топади: хизматларнинг юқори ликвидлилиги, яъни даромадлилиги билан.Улар одатда ишлаб чиқарилган пайтда истеъмол қилинади. нисбатан юқори бўлмаган материал сиғими билан (номоддий деб номланадиган харажатларни қўшган ҳолда). Бу ўз навбатида қўшилган қиймат ҳажмини оширади ва тегишли равишда моддий даромадни ҳам. хизматларни бажарганлик учун ҳақ олишнинг қисқа муддати билан. Шундай қилиб, иқтисодий омилларнинг хизматлар бозорига таъсири ялпи миллий маҳсулотнинг умумий динамикасида, истеъмол ва инвестицион товарларга бўлган талабнинг ўзгаришида, аҳолининг бандлик ҳолатида ва даромадлар даражасида (иш ҳақида) ва бошқа бир қатор макроиқтисодий кўрсаткичларда ифодаланади. Ижтимоий меҳнат тақсимотининг ўсиши билан иш ва бўш вақт ўртасидаги меҳнат ва дам олиш ўртасидаги нисбат ўзгаради. Замонавий цивилизациянинг қонуниятларидан бири бўлиб ҳисобланмиш:ишловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли хилдаги хизматларга (спорт билан шуғулланиш, маданий, соғломлаштириш чора-тадбирларида қатнашиш, саёҳат, туризм ва бошқаларга) бўлган талаб кенгаяди. Шунингдек, хизматлар бозорида молиявий ва ишчан хизмат кўрсатиш билан бирга (лизинг, франчайзинг) янги динамик соҳа бўлган ахборотни ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш билан боғ-лиқ бўлган хизматларнинг ҳам роли ортиб бормоқда. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари, шу жумладан, хизматлар бозорига (ташқи муҳит таъсири тизимидаги) демографик омил хизматларнинг турли бозорларига бевосита таъсир кўрсатади. Мисол сифатида инсон ҳаётини суғурталаш бўйича хизматларни олишимиз мумкин. Суғурта хизматларининг ушбу тури индустриал ривожланган давлатлардаги суғурта бизнесининг етакчи ўрнини эгаллайди. Мамлакатнинг социал-иқтисодий ҳаётида аёллар ролининг интенсив ўзгариш жараёнлари содир бўлмоқда. Уларнинг ижтимо-ий ишлаб чиқаришда қатнашишлари ҳам кенгаймоқда. Бундай ҳолат аввал уй шароитида бажариладиган турли хил хизматларга талаб-нинг ошиши билан кузатилмоқда. Улар жумласига овқат тайёрлаш, ювиш, уй ва хоналарни тозалаш ва ҳоказолар киради. Уй хўжалигига йўналтирилган уйдан ташқари хизматларни бажаришга ихтисослаштирилган фирмаларга эҳтиёж пайдо бўлади. Ўзбекистонда ҳозирги пайтда тўлақонли хизматлар бозорини шакллантириш учун маълум иқтисодий шарт-шароитлар мавжуд, шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар ушбу соҳа ташкилот (корхона)ларнинг иқтисодий мустақиллиги ва фаолият натижаларининг ошишига за-мин яратмоқда. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling