Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Ўзбекистонда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш йўллари


Download 4.21 Mb.
bet36/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

7.3.Ўзбекистонда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш йўллари

Ўзбекистонда хизматлар бозорининг ривожланиши ўзига хос бўлиб, у моддий ишлаб чиқариш билан бирга параллел равишда шакл­­ланмоқда ва ривож топмоқда.


Мамлакат иқтисодиёти тараққиётининг ҳозирги босқичида шун­­дай хизмат турлари вужудга келмоқдаки, уларни ривож­лан­тир­масдан туриб, моддий ишлаб чиқариш соҳасини ҳам ривож топ­ти­риш қийинлашиб қолади.
Бугунги кунда ахборотларсиз ва уларни амалга оширадиган хиз­мат тармоқларисиз ишлаб чиқариш ривожини тасаввур этиш қийин. Улар эса ўз навбатида барча тараққиёт учун, шу жумладан, мод­дий неъматларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳам асо­сий омилларга айланиб улгурди. Табиийки, бу жараёнда Ўзбе­кис­тон ҳам дунё ҳамжамиятидан орқада қолиб кетмаслиги лозим. Бу эса хизматлар бозорини янада ривожлантиришни тақозо қилади.
Хизматлар бозорининг янада ривожланишига бир қатор шар­о­ит­лар таъсир этади. Уларга асосан қуйидагилар киради:

  • бозорнинг фаолият юритиш шароитлари;

  • кишининг шахсий манфаати;

  • тадбиркорлик, қарорлар қабул қилиши эркинлиги;

  • рақобат; .

  • эркин нархлаштириш;

  • ҳуқуқий ва иқтисодий кафолатлар.

Хизматлар бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омил­ларга –техника ва технологияларнинг замон талабига жавоб бер­мас­лиги, мутахассис кадрларнинг ва молиявий ресурсларнинг тақ­чил­лиги, аҳоли даромадлари ва хизматларга талаб даражасининг паса­йиши, бозор нархларининг даражаси, солиқ режими ва ҳоказолар кира­ди.
Миллий иқтисодиётда хизмат турларини ривожлантириш учун, шу соҳада янги иш ўринларини очиш бошқа соҳаларга нисбатан арзонлиги ва қулайлиги, хизматларнинг кўп тури миллийлиги ва анъана­ларимизнинг сақланиши ҳамда ривожланишига мойиллиги­нинг мавжудлиги, бозор кўникмасига, хизматларга бўлган талаб­нинг, бозор конъюнктурасининг ўзгаришига мослашиш имконияти­нинг катталиги, хусусий секторда ушбу соҳани тез ривожлантириш мум­кин­лиги, унда моддий манфаатдорликнинг юқорилиги каби омиллар ҳам мазкур соҳанинг ривожланишини тақозо қилади.
Шунингдек, хизматларнинг турлари халқаро иқтисодий муноса­бат­ларда сезиларли даражада ривожланиши ҳам мамлакатимизда бу соҳани ривожлантириш заруратини туғдирмоқда. Олдинлари бир мам­лакат иккинчи бир мамлакатга асосан транспорт хизматларини кўр­сатган бўлса, эндиликда уларнинг улуши камайиб бормокда. Уларнинг ўрнини ахборот-коммуникация, молия ва банк хизматлари, туризм, экспорт қилинган товарларга истеъмол ва эксплуатация қилина­ётган жойларда хизмат кўрсатиш каби турларининг улуши ортиб бормокда.
Хизматлар бозори такрор ишлаб чиқаришда алоҳида бўғин сифа­тида ажралиб турмаган бўлсада, унинг мазкур жараённинг амалга оширилишида ва жадаллашишида ҳиссаси катта. У кенгай­тирил­ган ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида иштирок этмоқда. Маҳ­сулот ишлаб чиқариш, уни тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъ­мол қилишни хизматларсиз тасаввур қилиш қийин. Шу сабабли, кен­гай­тирилган ишлаб чиқариш жараёнида хизматлар ролининг катта­лигини эътироф этиш лозим.
Ҳозирги замон бозор муносабатлари шароитида хизмат кўрса­тиш корхоналарининг рақобат афзалликлари– улар томонидан тан­лан­ган стратегик йўналиш ва уни амалга оширишнинг муваф­фақия­тига яқинроқ боғлиқликда бўлади. Шунинг учун хизмат кўрсатиш кор­хо­налари ўзларининг мақсадларига мувофиқ инновацион стра­те­ги­яни шакллантиришга катта эътибор қаратишлари лозим.
Хизмат кўрсатиш корхоналари инновацион стратегисининг объекти – инновацион фаолиятдан иборат бўлади. Эҳтимол бўлган кат­та фойдани олиш мақсадларида янги рақобатбардош хизмат­лар­ни яратиш ва уларни инновацион технологияларнинг замонавий дара­жасида ишлаб чиқариш объектив зарурият ҳисобланади.
Инновацион стратегия корхоналарнинг умумий стратегиясини чуқурлаштиради, аниқлаб беради ва амалга ошишига кўмаклашади. У корхоналар тасарруфидаги ресурслардан оқилона фойдаланишга, юқори самарали ва қулай социал-иқтисодий натижаларга эришишга ёрдам беради.
Корхоналарнинг умумий стратегияси ва илмий-техник тарақ­қиёт соҳасидаги стратегия ўртасидаги алоқа, янги хизматнинг тат­биқ этилиши ва хизмат кўрсатиш жараёнида намоён бўлади.
Инновацион стратегия–бу корхона фаолияти муаммоларининг бутун мажмуаси билан узлуксиз боғлиқликда амалга оширилиши-дан иборат. Инновацион хизматни татбиқ этиш стратегияси – кор­хона нимани, қачон ва қандай техник-иқтисодий даражада ҳамда қан­дай шароитларда ишлаб чиқаришини белгилаб беради.
“Бундай стратегияни алоҳида олинган иқтисодиётнинг тар­моқлари ва соҳалари бўйича ҳам ифодалаш мумкин.Жумладан, республикамиз иқтисодиётининг муҳим стратегик соҳаси туризмда юқори сифатли хизмат кўрсатиш рақобат стратегиясидейил­гандатуристик хизмат кўрсатиш субъектлари ўртасида нарх сиё­са­­тига асосланган хизмат сифати, молиявий барқарорлик, рақо­батбардошликни таъминлаш бўйича тузилган узоқ муддат­ли истиқбол режаси ва уни амалга оширишдан иборат”.36
Инновацион стратегия корхонадаги хизмат кўрсатиш жараё­нини ривожланишининг, унинг сифатий таърифлари нуқтаи наза­ри­дан самарали динамикасини таъминлайди. У умумий стратегияда двига­тель ролини ўйнагандек бўлади. Бир қатор ривожланган давлат­ларда инновацион стратегия – корхонанинг рақиблар, истеъмол­чилар, етказиб берувчилар билан муносабатларини таъ­риф­лайди.
Демак, инновацион стратегия йўналишларини белгилаш, ис­тиқ­­болли ривожланишнинг устуворликларини танлаш – кор­хона­нинг ривожланиши ва мақсадларга эришиш учун чора-тадбирлар маж­муасига қўйиладиган талаблардан иборат бўлади.
Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган энг долзарб муам­мо­лар­дан бири − бу ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш ҳисоб­ла­нади. Мамлакатдаги айрим ҳудудларининг ривожланиш дара­жаси, турли омиллар таъсирида (ресурсларнинг камлиги, географик жой­лашувнинг ноқулайлиги ва ҳоказолар туфайли) бошқа ҳудуд­лар­га нисбатан жиддий ортда қолиши кузатилмоқда.
Ҳудудлар ўртасида социал-иқтисодий ривожланиш бўйича диф­ферен­циациянинг кучайиб боришини бартараф этишда, турли механизмлар воситасида, уларда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Инновацион хизматлар бозорининг ҳудуд иқтисодиёти ривож-ланишига қуйидаги чора-тадбирлар таъсир этиши мумкин:

  • инновацион таклиф ва янгиликларнинг амалиётга татбиқ эти­ли­шини таъминлаш орқали ҳудуд иқтисодиётининг модер­низа­ция­ла­шуви;

  • ҳудуддагиўз инновацион ишланмаларини яратишга эришган ва инновацион маҳсулот ёки хизматлар ишлаб чиқариш имконият­ла­ри ошиб бораётган ташкилот (корхона, муассаса)ларнинг қўллаб-қув­ват­ланиши ва рағбатлантирилиши;

  • ҳудудийинновацион ишланмалар бозорига хорижий инвес­тиция­ларни жалб этиш имкониятларини кенгайиши;

  • хизматлар бозорида тaдбиpкоpлик билaн шуғуллaнувчи вa шуғул­лaниш истaги боp шaхслapгa бизнесни юpитишдa aсқотa­ди­гaн (молия, мapкетинг, aхбоpот технологиялapи вa бошқa) муҳим мaсaлaлap бўйичa бепул ўқув семинapлapининг тaшкил этилиши;

  • тадбиркорлик фаолиятини юритишда тўсиқ бўлаётган инфpa­стpук­туpaвий (ичимлик суви, гaз, электp энеpгияси тaъминоти, кaнaлизaция) муaммолapини бapтapaф этиш учун маҳаллий ҳоки­ми­ят вакиллари ишининг жонлантирилиши ва бошқалар.

Ҳудудларда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш, нафақат уларнинг барқарор ривожланиб боришини таъминлашнинг асосий шартларидан бири бўлибгина қолмай, мамлакат ҳудуд­лари­нинг мутаносиб ривожланишини таъминлайди.
Хизматлар бозорининг ривожланиши – мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўстириш ва аҳолининг хизматларга бўлган тала­бини қондириш билан бир қаторда, жамиятда ишсизликни бир­мун­ча камайтириш имконини туғдиради ва ушбу бозорда ишлаётган инсонларнинг моддий фаровонлигини таъминлайди.
Булардан кўриниб турибдики, хизматлар бозорини ривож­лан­ти­риш нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширади, балки жа­ми­ят­нинг социал барқарарлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳа­мият­га эга.
Социал йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли тур­му­ши­нинг муносиб сифат даражасини таъминлаш, кишиларга жаҳон андозалари даражасида сервис хизматлар ва маиший қулайликлар яратиш, ишчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун уларнинг уй-рўзғор ташвишлари учун сарфланадиган вақтларини тежаш ва бунинг эвазига бўш вақтларини кўпайтириш муаммолари муҳим аҳамият касб этади. Ушбу муаммоларни ечиш учун хизмат кўрсатиш бозорини жадал суръатлар билан ривожлантириш, унга йўнал­тирила­ди­ган инвестицияларни кўпайтириш, хизматлар хилма- хиллигини ва юқори сифатини таъминлаш зарур бўлади.
Хизматлар бозори − аҳолининг соғлигига, кайфиятига, меҳ­нат­га бўлган муносабатига, ишчи-ходимларнинг меҳнат унум­дор­ли­гига, ўз ҳаётидан розилик даражаси ва хурсандлигига, умуман ишлаб чиқариш кучларининг тараққиётига бевосита таъсир кўрсата­ди­ган муҳим иқтисодий сегментдир.
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши эса, ўз навбатида, хўжалик жараёнларининг тезлашишига, иқтисодий ўсиш суръат­лари­нинг жадаллашишига олиб келади. Бинобарин, ривожланган мам­лакатлар тажрибаси ҳам шуни кўрсатадики, қулай социал шаро­ит­­ларда ва кишига қаратилган эътибор кучли бўлганда меҳнатга қизи­қишнинг ошиб бориши, иш кучи сифатининг яхшиланиши ва шу асосда меҳнат унумдорлигининг кўтарилиши, ноишлаб чиқариш харажатлари ва кадрлар қўнимсизлигининг қисқариши, ҳаётий куч ва қувватнинг тезроқ ҳамда сифатлироқ тикланиши, асосий ишлаб чиқариш операциялари ва сифатлироқ маҳсулот ишлаб чиқаришга вақтнинг кўпайиши кабилар оқибатида ишлаб чиқаришнинг пиро­вард натижалари яхшиланиб, ялпи маҳсулот ҳажми ошиб бо­ра­ди.
Хизматлар бозорини жадал суръатлар билан ривожлантириш ва шу тариқа унинг мамлакат социал-иқтисодий ҳаётидаги, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, эът­и­бор­га молик қулайликлар туғдиришдаги ролини оширишнинг амалий во­си­та­ларини ва йўлларини, амалга ошириш механизмларини иш­лаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларига киради.


Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling