Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсаткичлари)


Download 4.21 Mb.
bet43/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

9.3. Инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсаткичлари)

Инновацияларнинг ҳаёт цикли– бу уни жорий этиш, тижорат­лаш­тириш, диффузия, рутинизация (инновацияларни барқарор амал­га ошириш) ва тарқатиш ва анъанавий маҳсулотга айлантириш босқичларини ўз ичига олади. Инновациялар ҳақида гап кетганда, улар жиддий илмий ва амалий тадқиқотлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган корхоналар фаолиятига бир томондан юқори техно­логия­лар­ни жорий этиш имкониятини яратади, иккинчи томондан корхона­нинг жадал иқтисодий ривожланиши учун амалий натижага эриши­ши­ни билдиради. Албатта, инновацион технологияларнинг истиқ­бол­ли ишланмаларни амалга ошириш катта харажатларни талаб қила­ди ва бу республикамизда давлат томонидан белгиланган ҳуқу­қий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.


Корхона ва ташкилотларнинг инновацион фаолиятини ҳамда у­лар­даги инновацион рақобатбардошлигини баҳолаш учун хорижий ама­лиёт тажрибаларидан келиб чиқиб, инновацион ри­вож­­ланиш индека­торлари (кўрсаткичлари) дан фойдаланилади. Бугунги, иқ­ти­со­­диёт тараққиётининг глобаллашув шароитида инновацион ри­вож­­ланиш индекаторларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мум­кин: 

  • харажатлар бўйича индекаторлар;

  • вақт бўйича индекаторлар;

  • янгиланиш бўйича индекаторлар;

  • таркиб бўйича индекаторлар.

Инновацион ривожланишнинг харажатлар бўйича индека­тор­ла­ри қуйидагилар ҳисобланади:
1. Корхонанинг юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш­ни тавсифловчи савдо-сотиқдаги илмий тадқиқот харажатлари қий­мати.
2. Лицензиялар, патентлар,“ноу-хау”ларни сотиб олиш учун кет­­ган харажатлар қиймати.
3. Корхона ва ташкилотлар томонидан инновацияларни сотиб олиш учун кетган харажатлар қиймати.
4. Ташаббускор ишланмаларни ривожлантириш учун кетган хара­жатлар қиймати.
Инновацион жараёнларни вақт динамикаси бўйича тавсиф­лов­чи вақт индекаторлари:

  1. Янги маҳсулот (янги технологиялар) ишлаб чиқиш жараё­ни­нинг давомийлиги (қанча вақтда инновацион ишланманинг яратил­ган­лиги, кун, ой, йил).

  2. Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёр­гар­лик даво­мий­лиги даври.

  3. Янги маҳсулотни ишлаб чиқариш цикли­нинг давомий­ли­ги даври (бир маҳсулотни тўлиқ ишлаб чиқаришга кет­ган вақт, кун, ой, йил).

Янгиланиш индекаторлари:

  1. Технологик инновацияларда янгиланган товар ва маҳсу­лотларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш сони.

  2. Маҳсулот таркибини янгилаш динамикаси (янгиланган маҳсулот салмоғи) индекаторлари (ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг солиштирма оғирлиги 2, 3, 5 ва 10 йил).

  3. Сотиб олинган (беғараз берилган), янги технологиялар (тех­но­логик ютуқлар).

  4. Экспорт қилинадиган инновацион маҳсулотлар ҳажми (қий­мат ва натурал кўринишда).

  5. Тақдим этилаётган янги хизматлар ҳажми (қиймат ва нату­рал кўринишда).

Таркиб бўйича индекаторлар:

  1. Илмий тадқиқот ва бошқа илмий-техник бўлинмаларнинг тар­ки­би ва сони (шу жумладан, тажриба-конструкторлик бюро­ла­ри, тажриба-синов комплексларининг сони).

  2. Янги технологиялардан фойдаланиш ва янги маҳсулотлар яра­тиш билан шуғулланадиган қўшма корхоналар­нинг тарки­би ва со­­ни.

  3. Илмий тадқиқот билан банд ходимларнинг сони ва таркиби.

  4. Вақтинчалик жамоалар, гуруҳларнинг ижодий ташаб­бускор­ли­ги сони ва таркиби.

Юқоридаги ҳар бир индекатор(кўрсаткич) корхонада инно­ва­ци­он жараёнларнинг ҳар томонлама барча параметрлари бўйича ўлчаш ҳамда уни иқтисодиётнинг ривожланишидаги салмоғи ва ўр­ни­ни тўғри баҳолашга имкон беради.


Таянч иборалар
Иқтисодиёт, инновация, технология, тадқиқот, корхона, маҳсулот, лицензия, экспорт, салоҳият, стратегия, кластер, инде­каторлар.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling