Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсаткичлари)
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
9.3. Инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсаткичлари)
Инновацияларнинг ҳаёт цикли– бу уни жорий этиш, тижоратлаштириш, диффузия, рутинизация (инновацияларни барқарор амалга ошириш) ва тарқатиш ва анъанавий маҳсулотга айлантириш босқичларини ўз ичига олади. Инновациялар ҳақида гап кетганда, улар жиддий илмий ва амалий тадқиқотлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган корхоналар фаолиятига бир томондан юқори технологияларни жорий этиш имкониятини яратади, иккинчи томондан корхонанинг жадал иқтисодий ривожланиши учун амалий натижага эришишини билдиради. Албатта, инновацион технологияларнинг истиқболли ишланмаларни амалга ошириш катта харажатларни талаб қилади ва бу республикамизда давлат томонидан белгиланган ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади. Корхона ва ташкилотларнинг инновацион фаолиятини ҳамда улардаги инновацион рақобатбардошлигини баҳолаш учун хорижий амалиёт тажрибаларидан келиб чиқиб, инновацион ривожланиш индекаторлари (кўрсаткичлари) дан фойдаланилади. Бугунги, иқтисодиёт тараққиётининг глобаллашув шароитида инновацион ривожланиш индекаторларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: харажатлар бўйича индекаторлар; вақт бўйича индекаторлар; янгиланиш бўйича индекаторлар; таркиб бўйича индекаторлар. Инновацион ривожланишнинг харажатлар бўйича индекаторлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. Корхонанинг юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тавсифловчи савдо-сотиқдаги илмий тадқиқот харажатлари қиймати. 2. Лицензиялар, патентлар,“ноу-хау”ларни сотиб олиш учун кетган харажатлар қиймати. 3. Корхона ва ташкилотлар томонидан инновацияларни сотиб олиш учун кетган харажатлар қиймати. 4. Ташаббускор ишланмаларни ривожлантириш учун кетган харажатлар қиймати. Инновацион жараёнларни вақт динамикаси бўйича тавсифловчи вақт индекаторлари: Янги маҳсулот (янги технологиялар) ишлаб чиқиш жараёнининг давомийлиги (қанча вақтда инновацион ишланманинг яратилганлиги, кун, ой, йил). Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёргарлик давомийлиги даври. Янги маҳсулотни ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги даври (бир маҳсулотни тўлиқ ишлаб чиқаришга кетган вақт, кун, ой, йил). Янгиланиш индекаторлари: Технологик инновацияларда янгиланган товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш сони. Маҳсулот таркибини янгилаш динамикаси (янгиланган маҳсулот салмоғи) индекаторлари (ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг солиштирма оғирлиги 2, 3, 5 ва 10 йил). Сотиб олинган (беғараз берилган), янги технологиялар (технологик ютуқлар). Экспорт қилинадиган инновацион маҳсулотлар ҳажми (қиймат ва натурал кўринишда). Тақдим этилаётган янги хизматлар ҳажми (қиймат ва натурал кўринишда). Таркиб бўйича индекаторлар: Илмий тадқиқот ва бошқа илмий-техник бўлинмаларнинг таркиби ва сони (шу жумладан, тажриба-конструкторлик бюролари, тажриба-синов комплексларининг сони). Янги технологиялардан фойдаланиш ва янги маҳсулотлар яратиш билан шуғулланадиган қўшма корхоналарнинг таркиби ва сони. Илмий тадқиқот билан банд ходимларнинг сони ва таркиби. Вақтинчалик жамоалар, гуруҳларнинг ижодий ташаббускорлиги сони ва таркиби. Юқоридаги ҳар бир индекатор(кўрсаткич) корхонада инновацион жараёнларнинг ҳар томонлама барча параметрлари бўйича ўлчаш ҳамда уни иқтисодиётнинг ривожланишидаги салмоғи ва ўрнини тўғри баҳолашга имкон беради. Таянч иборалар Иқтисодиёт, инновация, технология, тадқиқот, корхона, маҳсулот, лицензия, экспорт, салоҳият, стратегия, кластер, индекаторлар. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling