Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet40/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Маркетинг инновациялари– бу истеъмолчилар эҳтиёж­лари­ни яхшироқ қондиришга, уларнинг таркибини кенгайтиришга, соти­шни кўпайтириш учун янги сотиш бозорларини очишга қара­тил­ган инновациядан иборат. Сотишнинг янги усулларини қўллаш ва маҳсулотни намойиш қилиш сотишни кенгайтириш билан боғ­лиқ, аммо логистика (транспорт ва сақлаш) усулларини ўз ичига ол­май­ди. Масалан, сутни пакетларда ишлаб чиқариш дастлаб мар­ке­тинг инновацияси сифатида қабул қилинган.
Нархларни шакллантиришдаги инновациялар деганда хизмат ёки товарга белгиланган нархнинг ноодатий қоидалар асосида белгиланиши натижасидаги инновациялар ҳисобланади. Масалан, замонавий авикомпаниялар самолёт двигателларини харид қилмайди балки уни “ижарага” олади, чунки двигатель авиа­ком­пания учун фақат восита холос. Шуни ҳисобга олиб двигатель ишлаб чиқарувчилар товарнинг нима беришига қараб нарх бел­гилай­ди. Бошқача айтилганда, ўрнатилган қоидага кўра нархларни ша­кл­лантиради ва бу инновация соҳаларининг янги тури ҳисобланади. Мана шу қоида нархларни шакллантириш иннова­ция­си­га мисол бўла олади.
Ташкилий инновация – бу ташкилот учун янги ғояни ёки ўзини тутиш шаклини қабул қилишдир. Бундай инновацион ёнда­шув жорий этилган янгилик бошқа одатий ва таниш амалиёт шак­ли­да ҳам бўлиши мумкин. Аммо бундай инновация биринчи таш­ки­лот учун соҳа инновациясининг янги тури бўлиб қолаверади.
Ташкилий ва бизнесюритишдагиинновация– бу тадбир­кор­лик фаолиятини ташкил этишда ривожлантириш ва юқори иқти­со­дий натижага эришишда янги усулларини жорий этишни англа­та­ди. Буларга қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқариш жараёнининг янги ёки сезиларли дара­жа­да ўзгартирилган корпоратив стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оши­риш;

  • замонавий бошқарув усулларини жорий этиш (замо­на­вий, мутлақо янги ахборот технологиялари асосида);

  • корхонада янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган таш­килий тузилмаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, инновацион бизнесни юритишда бошқа корхоналар билан ҳамкорлик инновациялари муҳим ўрин тутади. Инновациялар бўйича ҳамкорлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлгани учун шартнома тузиш тартиби ҳам бошқа фаолият турларидан бирмунча фарқ қилади. Ушбу шартномалар илмий ва техникавий ҳамкорликнинг барча шакллари учун муҳим ва зарур бўлган барча маъмурий масалаларни ўзичигаолишикерак. Аввало, ҳамкорликнинг мақсади ва томонларнинг ниятларини имкон қадар аниқ бўлиши керак. Кейин шериклар сони ва турини аниқлаш керак. Кўпинча томонлар ҳамкорлик мақсади шунчаки "лойиҳа" сифатида ишора қиладилар ва тадқиқот ҳолатини аниқламайдилар. Аммо ҳар қандай илмий ҳамкорлик учун энг муҳими, лойиҳа бошланишидан олдин унинг шартлари ва мақсадларини аниқ­лаш­ти­ришдир.


Таянч иборалар
Инновация, сиёсат, лойиҳа, инновацион жараён, технологик инновациялар, маркетинг, нарх, бизнес, инновацион ҳамкорлик.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling