Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Кадрларни танлаш, улар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни таъминлаш тизими


Download 4.21 Mb.
bet30/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

6.3.Кадрларни танлаш, улар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни таъминлаш тизими

Ташкилотларда персналнинг новаторлик фаолиятини кучай­ти­риш ва ўзгаришларга қаршиликни камайтириш мақсадида зарур ўзга­ришларга мотивация кўринишидаги турли чоралар кўрилади:



  • ташкилот раҳбариятининг новаторлар таклифларига эъти­бор билан қараши;

  • таклифлар, ихтиролар ва ишланмалар муаллифларини мод­дий ва маънавий рағбатлантириш;

  • янгиликларни ишлаб чиқишда зурур шароитларни яратиш, шу жумладан ҳаракатлар эркинлигини таъминлаш;

  • ташкилот ичида ва ташқарисида ҳамкасблар ўртасида сама­ра­ли коммуникацияларни қўллаб- қувватлаш;

  • новаторлар ва яратувчиларнинг ташкилот муваф­фақия­ти­да­ги ҳиссасини тан олиш;

  • хизмат мартабаси жиҳатдан кўтарилиши ва бошқалар.

Ихтирочилар меҳнатини ташкил этиш ва рағбатлантиришда ҳуқу­қий, молиявий, ташкилий ва бошқа йўналишларни қамраб олув­чи алоҳида сиёсат ишлаб чиқилади ва ташкилотнинг илмий-тех­ник ҳамда истеъмол фаолиятини ривожлантиришга имкон берув­чи стимуллаштирувчи кенг ҳаракатлар қўлланилади.
Ихтирочилик фаоллигини стимуллаштириш тизими Япония­да, айниқса, батафсил ишлаб чиқилган. Муаллиф патент учун ариза берган­да унча кўп бўлмаган мукофот берилади. Агар фирма ихтирочининг ишланмасини ўз фаолиятида қўллаган бўлса, унга катта миқдордаги мукофот берилади. Фирма томонидан тасдиқ­лан­ган нуфузли комиссия ихтиродан олинган самарани олти балли шка­ла бўйича баҳолайди, муаллифларга 6 мингдан 200 минг иенга­ча мукофот берилади. Сотилган лицензия учун ҳар йили, лицензия­ни алмаштириш учун ҳар беш йилда мукофот берилади. Агар ихти­ро фирмага сезиларли даромад келтирган бўлса, бу ҳолда алоҳида муко­­фот берилади.
АҚШ корхоналарида инновацион фаолиятни таъминловчи алоҳи­да шароитлар яратилган. Киритилаётган таклифларни тезкор тарз­да жорий этиш ва унинг самарасини дарҳол баҳолаш учун имкония­тлар яратилган. Ташаббусни катта миқдордаги мукофот билан тақдирлаш сиёсатини амалга ошириш янгиликларни жорий этиш­нинг узлуксиз жараёнига кучли рағбатлантирувчи таъсир кўрса­тади. Шундай, «Женерал Моторс» корпорацияси техник-тех­но­логик ва ташкилий кўринишдаги ҳар қандай таклифни 10 минг доллар атрофида рағбатлантиради. Корпорация ҳар йили ўртача бир ходимдан битта таклиф олади ва бу таклифларнинг учдан бир қисми амалиётга жорий этилади.
АҚШнинг саноат корхоналари объектив сабабларга кўра ёки техник такомиллашмаганлик учун амалиётга жорий этиш имко­ния­ти бўлмаган таклифларни ишлаб чиққан новаторларни ҳам рағбат­лан­ти­радилар. Уларга «Компания фаолиятига қизиқиш билдиргани ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилгани учун» рамзий мукофоти берилади.
Компания «3М» (MinnesotaMining&Manufacturing) ходимлар ўртасида ижодий ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун ўз ходим­ла­ри­га иш вақтининг 15фоизини ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишга ажратишга рухсат беради. Компания ихтирочиларни рағбат­лан­ти­риш­нинг яна бир турини жорий этган – бошланғич грант. Фирма ходими ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 50 минг доллар миқдо­ри­да субсидия олиш имкониятига эга.
Бундан ташқари, компания новаторликнинг ташкилий захира­ларини қидириш бўйича фаол иш олиб боради. Шу жум­ла­дан, мутахассисларнинг шахсий ривожланиши учун «3М» да “икки томон­лама зина” тизими жорий этилади. Бу тизим ходимларнинг шах­сий қобилиятлари ва хоҳишларидан келиб чиқиб, маъмурий ёки илмий-инженерлик йўналиши бўйича ўсишига имконият яратади. Ил­мий-инженерлик йўналиши бўйича лавозимлар бошқарув лаво­зим­­ларига мос ҳолда келтирилган.

Кўпгина давлатларда профессионал кадрлар тайёрлаш тизими бир нечта буғинлардан иборат бўлади. Ўзбекситонда у қуйидаги босқичлардан иборат:



  • умумтаълим мактаблари;

  • профессионал-техникколлеж (билим юрти)ёки коллеж (тех­ни­­кум);

  • олий таълим муассасалари, уларда бакалавр, магистр тайё­р­ла­нади;

  • ОТМлар ва илмий тадқиқот институтлари қошидаги док­торан­туралар;

  • ОТМлар қошидаги малака ошириш факультетлари.

АҚШдаги расмий профессионал таълим тизими қуйида­ги­лар­ни ўз ичига олади: бошланғич ва ўрта таълим, профессионал техник билим юрти, икки йиллик бошланғич коллежлар; профессионал мактаб­ларвауниверситет коллежлари, аспирантурава доктор­ан­ту­ра. Америкада меҳнат ресурсларининг касбий таълимини таъмин­лов­­чи манба бўлиб хусусий иш жойида кадрларни тайёрлаш ва кор­по­ра­циялар ҳузуридаги ўқув марказлари ҳисобланади (6.3.1-жадвал).


Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling