Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Корхоналарда инновацион салоҳиятни ошириш


Download 4.21 Mb.
bet26/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

5.4. Корхоналарда инновацион салоҳиятни ошириш

Корхоналарда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни самарали фаолиятини ташкил этиш ва уни бошқариш бўйича турли олимлар томонидан ҳар хил усуллар ишлаб чиқилган. Машҳур аме­ри­калик иқтисодчи М.Портер айнан корхона даражасида инно­ва­цион фоалиятни самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос мо­делини яратди. Унинг фикрига кўра корхоналар ўзи учун энг мақ­бул рақобат стратегиясини танлашда бешта куч таъсирини ино­бат­га олиши лозим бўлади25. Бу бешта куч :


1)Ўриндош товар ёки маҳсулотларнинг пайдо бўлиш хавфи.
2) Янги рақобатчиларнинг бозорга кириш хавфи.
3) Рақобатнинг интенсивлик даражаси.
4)Харидорлар( мижоз)нинг нархга таъсир даражаси.
5)Таъминотчи (сотувчи)ларнинг нархга таъсир даражаси.
Юқоридаги бешта куч таъсирини инобатга олган М.Портер қуйи­даги инновацион фаолият самарадорлигига эришиш учун уму­мий стратегияларни қўллашни тавсия этади:

  1. дифференциация;

  2. харажатлар бўйича абсолют устунлик:

  3. фокус стратегияси.

Инновацион иқтисодиётда дифференциация стратегияси –бу тармоқда ягона ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товар ёки хизмат ишлаб чиқариш ҳисобланади.Дифференциация ҳар хил кў­ри­­нишда бўлиши мумкин, масалан, дизайн ёки бренд (Фиел­дc­рест-сочиқлар ва ички кийим ишлаб чиқарувчи), техно­ло­гия(Ҳйстер юк машиналарини ишлаб чиқарувчи, Cолеман кемпинг ус­ку­налар иш­лаб чиқарувчи), функционал имкониятлар (ЖеннАир электроплита иш­лаб чиқарувчи), истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш (Cроwн CоркандСеал металл идишлар ишлаб чиқарувчи) диллерлик тар­моқ­ла­ри (CатерпилларТраcтор қурилиш техникасини ишлаб чи­қа­рув­чи) ва бошқалар. Дифференциация стратегияси истеъмолчиларнинг нархга таъсирчанлигини камайтириш ва “содиқ” мижозлар гуру­ҳи­ни яратиш орқали бозордаги кучли рақобатдан ҳимоя қилади. Ми­жоз­ларнинг “содиқлиги” ва янги маҳсулот яратишга бўлган маж­бур­лик янги рақобатчиларнинг бозорга кириб келишига халақит бе­ради.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling