Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
- 5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари Режа
- 5.1. Корхоналарда инновацион фаолиятда иқтисодий усуллар, инновацион бошқариш (менежмент) усулларидан фойдаланиш
Таянч иборалар
Инфратузилма, фан, илм,таълим, инновация, маҳсулот, ишлаб чиқариш, рақобатбардошлик, инновациялар бозори, интеграция, технология, тадбиркорлик, концессия, шартнома. Назоратвамуҳокамаучунсаволлар 1.Инновацион фаолият инфратузилмасини ёритинг. 2. Инновационфаолиятнингбугунгиинфратузилмасинитушунтиринг. 3.Инновацион марказ таркибини айтинг. 4.Стартап корхона тўғрисида нималарни биласиз?. 5.Концессия шартномасинима? 5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари Режа 5.1. Корхоналарда инновацион фаолиятда иқтисодий усуллар, инновацион бошқариш (менежмент) усулларидан фойдаланиш. 5.2. Инновацион фаолиятни оширишда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш. 5.3. Инновацион фаолиятда инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш. 5.4. Корхоналарда инновацион салоҳиятни ошириш. 5.1. Корхоналарда инновацион фаолиятда иқтисодий усуллар, инновацион бошқариш (менежмент) усулларидан фойдаланиш Республикамизда инновацион иқтисодий ривожлантиришда қуйидаги иқтисодий усуллардан фойдаланилади: 1. Истеъмолчининг (ички ва ташқи) эҳтиёжини қониқтирадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни рағбатлантириш. 2. Банк-кредит муносабатларини такомиллаштириш (имтиёзлар бериш). 3. Инновацион маҳсулот яратадиган юқори малакали кадрлар меҳнатидан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш. 4. Корхоналарда ходимларни рағбатлантириш ва манфаатдорлигини ошириш. 5. Ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларни қониқтирадиган нарх сиёсатини йўлга қўйиш ва маҳсулот таннархини пасайтириш. 6. Корхоналарда инновацион фаолиятни ривожланишига йўналтирилган солиқ имтиёзларидан фойдаланишни. 7. Хорижий инвесторлар ва республикамиздаги тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулай инвестицион муҳит яратиш. 8. Инновацион иқтисодий ривожланиш учун корхонанинг фойдаси ва рентабеллигини ошириш. Юқорида баён қилинган инновацион иқтисодий ривожлантириш бўйича таъкидланган иқтисодий усуллар мамлакатимизни тезкор тараққий эттиришда янги имкониятларни яратиб беради. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг қуйидаги вазифалари белгилаб берилган: очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш; иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш; иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш; “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш; валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш; иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни руёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш.24 Ҳар қандай корхона узоқ муддат бозорда улушини сақлаб қолишни истар экан, инновацион бошқарув усулларига мурожаат қилишига тўғри келади. Инновацион бошқарув деганда, инновацияларни жорий этиш ҳисобига корхонанинг доимий ривожланишини таъминлаш тушунилади. Умуман олганда, корхоналарда инновацион менежментни икки турга ажратиш мумкин: 1. Анъанавий репродуктив менежмент –корхона фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган ресруслардан максимал фойда олиш ва ишлаб чиқаришни бошқаришга катта эътибор қаратилади. Бунда рентабелликни ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш бош мақсад қилиб олинади. 2. Инновацион менежмент–мавжуд бошқарув усулларидан фарқ қиладиган янги замонавий технологияларга асосланган ривожланиш йўлини доимий излаш орқали бошқариш тушунилади. Бунда асосий эътибор корхонага киритилаётган барча ресурслар (молиявий, моддий, меҳнат) инновацияларга қаратилиб, корхона фаолиятини доимий такомиллаштириб боришга қаратилади. Инновацион менежмент тушунчаси ХХ асрнинг 60–70 –йилларида Й. Шумпетер томонидан фанга киритилган. Инновацион ме-нежмент концепцияси деганда, қуйидаги кетма-кет жараённи амалга ошириш тушунилади: 1.Инновацион маҳсулот истеъмолчилари таҳлили. 2.Истиқболли ғояларни излаш. 3.Инновацияни яратиш ва жорий этишни ташкиллаштириш. 4.Инновацион маҳсулотни бозорга чиқариш. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling