Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишга кўмаклашувчи омиллар21
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишга кўмаклашувчи омиллар21
давлат дастури, инновацияларни татбиқ этиш ва кўпайтиришнинг мақсадга мувофиқлигини экспериментал текшируви, тадбиркорлик таваккалчилигини камайтириш учун янгиликнинг рақобатбардошлигини текшириш ва ҳоказолар ҳам ўз таъсирини ўтказади. Инновацион тадбиркорликни ривожланишнинг зарурияти қуйидагилар билан изоҳланади: иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларида инновацияларни қўллашга кўмаклашувчи ишлаб чиқаришнинг интенсив омили ролини ошириш; ишлаб чиқиш самарадорлигини кўтаришда фаннинг муҳим роли ва янги техникани жорий этиш; яратиш муддатларини сезиларли қисқартириш зарурияти, янги техникани ўзлаштириш, ишлаб чиқаришнинг техник даражасини кўтариш, ихтирочи ва рационализаторлар ижодини оммавий ривожлантириш зарурияти; натижаларнинг ноаниқлиги, тадқиқотларнинг кўп вариантлилиги, таваккалчиликнинг мавжудлиги ва салбий натижаларга эришиш мумкинлиги билан ифодаланувчи илмий-техникавий ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хослиги; сарф-харажат ортиши ва янги маҳсулотни ўзлаштиришда корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари пасайишида; техника ва технологиянинг шиддатли маънавий эскиришида; янги техника ва технологияни тезкор татбиқ этишнинг объектив зарурати билан ва ҳоказо. Инновацион тадбиркорликнинг ривожланиши истеъмолчилар томонидан инновацияларга, миллий иқтисодиётнинг илмий-техник салоҳияти ривожланиши, таваккал инновацион фаолиятни молиялаштирувчи венчур корхона (фирма) ва инвесторлар фаолиятига боғлиқ. Венчур корхона (фирма)ларининг асосий вазифалари: илмий муҳандислик ишларини бажариш; янги техника, технология, товар намуналарини яратиш; ишлаб чиқаришни бошқариш; тижорат ишини ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; йирик корхона (фирма)лар ва давлат ижара контракти буюртмаларини бажариш каби ишларни амалга оширадилар. Венчур корхона (фирма)лари бу вазифаларни давлат ва йирик фирмалар буюртмасига биноан контракт-битимлар асосида бажаришади. Венчур корхоналар техниканинг янги йўналишларида фаоллик кўрсатади ва бу билан фан-техника тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Янги техника ва технологияларни ҳамда янги маҳсулот намуналарини яратишда йирик корхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Уларда, “... биринчидан, фан-техника ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш асосида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд, иккинчидан, янги маҳсулот турларини ихтиро этиш нуқтаи назаридан, илмий-қидирув лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Бу йўсиндаги ишлар, табиийки, мамлакатда фан-техника тараққиётининг ривожланишига йўл очиб беради”22. Инновацион тадбиркорлик– ғоя ва ихтиролардан амалий фойдаланиш орқали янги маҳсулот ва технологиялар яратиш жараёни ҳисобланади. Одатда, тадбиркорлик фаолияти замирида янги эҳтиёжларни қондиришга имкон берувчи, янги бозорни барпо этиш, маҳсулот ёки хизматлар соҳасига янгилик киритишдир. Инновациялар − тадбиркорликнинг махсус қуроли бўлиб, бунда инновациялар ўз ҳолича эмас, балки янгиликларни йўналтирилган ташкилий излаш, уларга тадбиркорлик таркибларининг мунтазам қаратилганлигидир. Тадбиркорлар фикрлашнинг инновацион турини фарқлайди, инновацион фаолият эса ўзида тадбиркорликнинг алоҳида қуролини акс эттиради. Инновацион тадбиркорлик– янгилик яратишнинг алоҳида ижодкорлик жараёнидир. Унинг замирида мунтазам янги имкониятларни излаш, инновацияларга йўналтирилганлик ётади. Бу янги лойиҳаларни амалга ошириш ёки мавжуд лойиҳани такомиллаштиришдаги таваккалчиликни, шунингдек, бу жараёнда юзага келадиган молиявий, маънавий ва социал жавобгарликни тадбиркор ўз зиммасига олишга тайёрлиги билан боғлиқ. Инновацион тадбиркорлик жараёнида янги технологиялар воситасида янги маҳсулотлар ишлаб чикарилади. Инновациявий янги маҳсулот яратиш босқичлари Истеъмол, аста-секин эскириш, ишлаб чиқаришни қайта қуриш ва янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш Бирламчи излаштириш, ишлаб чиқаришни тайёрлаш, ишга тушириш ва маҳсулот етказиш Эксперимен-тал ишлаб чиқиш, синаш, хатоларни тузатиш Амалий тадқиқотлар ва эксперимен-тал моделлар Фундаментал тадқиқотлар ва муаммо ечимига бўлган назарий ёндашув ишлаб чиқиш Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling