Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацион инфратузилма умумий схемаси
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1.1-расм. Инновацион инфратузилма умумий схемаси. 12
Инновацион инфратузилма умумий схемаси
Инновацияон-технологик марказлар ва технопарклар; Инновацион-саноат комплекслари; Технологик кластерлар; Техник-жорий қилиш ҳудудлари; Юқори технологияли асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари. Консалтинг таркибий қисми Бюджет маблағлари; Бюджет ва нобюджет технологик ривожланиш фондлари; Венчур фондлари; Пай ва старт фондлари; Кафолат структуралари ва фондлари. Молиявий таркибий қисм Кадрлар таркибий қисми Ташқи савдо бирлашмалари; Ихтисослашган воситачилик фирмалари; Интернет; Кўргазмалар. Ахборот таркибий қисми Технологиялар трансфери маркази; Молия ва иқтисод соҳасида консалтинг; Технологик консалтинг; Маркетинг консалтинги; Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида консалтинг. Инновациялар соҳасида ходимлар малакасини ошириш; Технологик ва илмий менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлаш. Давлат илмий-техник ахборот тизими; Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш структура ресурслари; Минтақавий ахборот тармоқлари; Интернет. Сотув таркибий қисми 4.1.1-расм. Инновацион инфратузилма умумий схемаси.12 Бу йўсиндаги меҳнат тақсимотининг бўлишлиги жамият учун аҳамиятлидир. Чунки, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи яратувчи инноватор ўз ишланмаларини амалиётга бевосита ўзи жорий этиш ҳамда маркетинг ишлари билан шуғулланса, янги ғоя ишлаб чиқиш жараёнининг секинлашиши ёки бутунлай тўхтаб қолиши мумкин. Шу сабабдан ҳам инновацион ғояларни ишлаб чиқарадиган субъектлар билан бир қаторда, янги ғояларни охирига етказиш билан шуғулланувчилар, яъни инновацион тадбиркорларнинг бўлиши ўта аҳамиятлидир. Инновацион тадбиркорлик– инновацион фаолият инфратузилмасининг ажралмас қисмидир. Инновацион ишланмалар устида фаолият юритадиган субъектлар‒ Фанлар академиясининг ихтисослашган институтлари, олий таълим муассасалари таркибидаги тажриба лабораториялари, синов тариқасидаги ишлаб чиқариш марказлари, илмий парклар, инновацион марказлар ва бошқалар. Инновацион тадбиркорлик билан шуғулланувчи, яъни инновацион ғояларни амалга оширувчи субъектлар – ғояни жорий қилувчи фирмалар, муҳандислик марказлари, консалтинг фирмалари, реклама фаолияти билан шуғулланувчи фирмалар, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари, суғурта компаниялари ва бошқалар. Инновацион тадбиркорлик– инновацион соҳанинг тадқиқотчилик-лойиҳалаш секторини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаси билан бирлаштиради. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling