Ҳ. М. Исроилова Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти- тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси М. Ж. Байманова
Download 192.07 Kb. Pdf ko'rish
|
musta-illik-yillarida-ishlo-h-zhaligi-so-asini-rivozhlantirish-far-ona-viloyati-misolida
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ (Фарғона вилояти мисолида) Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси
30 Ҳ.М.Исроилова Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти- тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси М.Ж.Байманова Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти- тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ (Фарғона вилояти мисолида) Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлиб, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози авж олиб бораётган ҳозирги даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг аҳамияти яна- да ошиб бормоқда. ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ 2010 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 18,0 % ни ташкил этди ва 2001 йил- дагига (30%) нисбатан 12,0% га камайди. Бунга сабаб Ўзбекистон иқтисодиётининг индустрлашиб, қайта ишлаш соҳаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқдир. Буни асосий капиталга ки- ритилаётган инвестицияларда соҳанинг улуши 2004 йилдаги 4,4 % лик даражадан 2009 йилда 1,4 % га қадар пасайганидан ҳам кўриш мумкин. Қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сонининг 2004 йилдаги 30,6 % дан 2009 йилдаги 26,2 % га қадар пасайганлигини ижобий баҳолаш мумкин. Бу хол самарали хўжалик юритиш шарти билан белгиланган бўлиб, Президентимиз қишлоқ хўжалигидагида банд бўлганлар сони ривожланган мамлакатлардаги каби 8-10 % бўлса кифоя, деган масаланинг амалий кўринишидир. Қишлоқ хўжалигидаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркибида бино- иншоотлар (30,3 %), машина ва ускуналар (25,2%), ишчи чорвалар (24,8 %) бўлиб, транспорт воситалари эса атиги 7,0 % ни ташкил этади. Яъни тармоқ асосий воси- талари таркибида ижобий ўзгаришлар, ва бунда унинг инфратузилмасига доир қисми ўсиши долзарб масала бўлиб ту- рибди. 2009 йилда қишлоқ хўжалигига ки- ритилган асосий инвестицияларни мо- лиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, асосий ҳисса банк кредитлари ва бошқа қарз маблағларига (46,8%), республика бюджетидан аж- ратилган маблағларга (22,7%), корхона ва аҳолининг ўз маблағларига (16,3 %) тўғри келмоқда. Хорижий инвестиция ва кредитлар эса 14,2% ни ташкил этмоқда. Бу алоҳида ҳудудларнинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича олиб бо- рилаётган тадбирлар билан боғлиқ бўлиб, 2008 йилда бутун иқтисодиётга инвести- циялар таркибида республика бюджети- нинг ҳиссаси 35,5 % ни, корхона ва аҳоли маблағлари эса 54 % ни ташкил этди. Кўриниб турибдики, бу жиҳатдан қишлоқ хўжалигидаги кўрсаткичлар анча паст. Фарғона вилояти республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутиб, 2009 йилда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари иш- лаб чиқаришдаги улуши 8,0 % ни, хусусан, деҳқончилик маҳсулотларида 9,4 % ни 1 Ўзб.Рес.Давлат стат.қўмитаси ва Фарғона вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланди. Сельское хозяйство Узбекистана. 2009. Статистический сборник.-Т., 2009.-45,46,47-бетлар. Download 192.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling