Ҳ. М. Исроилова Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти- тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси М. Ж. Байманова


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 192.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana20.10.2023
Hajmi192.07 Kb.
#1713808
1   2   3   4   5
Bog'liq
musta-illik-yillarida-ishlo-h-zhaligi-so-asini-rivozhlantirish-far-ona-viloyati-misolida

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 6, 2011


32
2009 йилда Фарғона вилояти туманла-
рида жами 13800 га экин майдони саб-
завот экинларига ажратилиб, 404,0 минг 
тонна ҳосил олиш кўзда тутилган бўлса, 
ҳақиқатда 420,1 минг тонна (103,9%) 
ҳосил олинди. Сабзавот экин майдо-
ни ва ялпи ҳосилида Олтиариқ, Риш-
тон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Қува туманла-
ри етакчи ўрин тутади. Картошка бўйича 
Тошлоқ, Сўх,Фарғона, Қува туманлари, 
полиз экинлари бўйича Ёзёвон, Қува ва 
Ўзбекистон туманлари юқори салмоққа 
эга этиб белгиланган. Мева етиштириш-
да Қувасой шаҳри ва Фарғона, Қува, 
Ўзбекистон, Риштон, Бешариқ туманлари 
етакчилик қилса, узумчиликда Охунбобо-
ев, Олтиариқ, Ўзбекистон, Фарғона туман-
ларининг ҳиссаси юқори
1
.
Умуман олганда, экин майдонлари-
да ва ишлаб чиқаришда рўй бераётган 
ижобий таркибий ўзгаришлар ширкат 
хўжаликларини фермер хўжаликларига 
айлантириш жараёнини чуқурлаштириш, 
шунингдек, ҳукумат томонидан мева-
сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш, 
олиб бораётган иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш натижасида нотехник 
экинларни етиштиришга ихтисослашган 
фермер хўжаликлари сонининг кўпайиши 
билан боғлиқдир
2

Амалга оширилган чора-тадбирлар 
доирасида 
тугалланган 
ширкат 
хўжаликларининг негизида 35 минг-
та мева-сабзавот ва узумчиликка ихти-
сослашган фермер хўжаликлари ташкил 
қилиниб, 149,0 минг гектар боғ ва токзор-
лар ўз эгаларини топди.
1 Фарғона вилояти иқтисодиёт бош 
бошқармасидан олинган маълумотлар асосида 
ҳисобланди.
2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2006 йил 9-январдаги ПФ-3709 сонли “Мева-
сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида” ги Фармони, Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг 2006 йил 11-январдаги 
ПҚ-255 сонли “Мева-сабзавотчилик ва узум-
чилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар 
Маҳкамасининг 2006 йил 10-мартдаги 42-сон-
ли “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида 
агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг 
фаодиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги 
Низомни тасдиқлаш тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 
йил 7 июлдаги “Фермер хўжаликларини мева-
сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари 
ва минитехнологиялар билан таъминлаш борасида 
таклифларни тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳни таш-
кил қилиш тўғрисида”ги Фармойиши.
Республика даражасида олиб борила-
ётган чора-тадбирлар Фарғона вилоятида 
мева-сабзавот етиштиришда ҳам ўз ак-
сини топмоқда, яъни деҳқон ва фермер 
хўжаликлари мева-сабзавот етиштириш-
да ҳам етакчилик қилмоқда. 2008 йил-
да жами сабзавот маҳсулотининг 85,5 % 
и деҳқон хўжаликларида, 14,2% фермер 
хўжаликларида етиштирилмоқда. Картош-
канинг мос равишда 83,7 %, 15,0 % , полиз 
экинларининг 51,7 %, 48,1 %, меванинг 
30,8 %, 66,4 %, узумнинг 84,2 %, 15,4 % мос 
равишда деҳқон ва фермер хўжаликлари 
томонидан ишлаб чиқарилмоқда. 
Кўриниб 
турибдики, 
ширкат 
хўжаликларининг мева-сабзавот ишлаб 
чиқаришдаги улуши ўртача 1% гача па-
сайиб кетди. Деҳқон хўжаликлари асосан, 
сабзавот, картошка, узумчиликда, фермер 
хўжаликлари эса мева ва полиз экинлари 
етиштиришда салмоқли ўрин тутмоқда. 
Бу Фарғона вилоятида шахсий томорқа 
хўжаликларидан самарали фойдаланили-
ши, аҳолининг деҳқончилик маданияти ва 
тажрибасини чуқур эгаллаганлиги билан 
боғлиқдир.
2009 йилда белгиланган истиқбол 
кўрсаткичларига кўра, Фарғона вилояти 
шахсий томорқа хўжаликларида мева-
сабзавот ишлаб чиқариш учун ажратил-
ган экин майдонлари жами вилоят бўйича 
744677 та оилада 42400 гектарни ташкил 
қилиб, унинг 25,2 % и сабзавот учун, 11,8 
% и картошка, 24,5 % мевага, 12,3 % и 
узумчиликка мўлжалланган. Полиз экин-
лари учун атиги 1,2%, озуқа экинлари 
учун 9,7%, тут, терак ва бошқа кўчатлар 
учун эса 2,8 % экин майдонлари ажра-
тилган. Сабзавотчиликка ихтисослашган 
экин майдонлари, асосан, Олтиариқ (19,6 
%), Риштон (12,1%), Тошлоқ (8,5%) туман-
лари шахсий томорқаларида жойлаш-
ган. Картошка етиштиришга эса Тошлоқ 
(12,9 %), Бешариқ (7,9 %), Ёзёвон (7,6 %), 
Фарғона (6,8 %) туманлари ихтисослаш-
ган. Ўзбекистон (9,4 %), Фарғона (9,5 %), 
Тошлоқ (8,1 %) туманлари ва Қувасой 
шаҳри (7,1 %) турли меваларни етишти-
ришда етакчилик қилсалар, узумчилик-
да Ўзбекистон (16,4 %), Охунбобоев (16,3 
%), Олтиариқ (12,7 %) туманлари донг 
чиқарган).
Буни шахсий томорқа хўжаликларида 
мева-сабзавот етиштириш учун та-
лаб қилинаётган уруғчилик ва кўчатлар 
миқдоридан ҳам кўриш мумкин. Жум-
ладан, сабзавот етиштиришда уруғликка 
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ

Download 192.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling