Ҳ. М. Исроилова Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти- тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси М. Ж. Байманова


Download 192.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana20.10.2023
Hajmi192.07 Kb.
#1713808
  1   2   3   4   5
Bog'liq
musta-illik-yillarida-ishlo-h-zhaligi-so-asini-rivozhlantirish-far-ona-viloyati-misolida



30
Ҳ.М.Исроилова
Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти-
тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта 
ўқитувчиси
М.Ж.Байманова
Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти-
тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта 
ўқитувчиси
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚИШЛОҚ 
ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
(Фарғона вилояти мисолида)
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси 
бўлиб, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
авж олиб бораётган ҳозирги даврда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг аҳамияти яна-
да ошиб бормоқда. 
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
2010 
йилда 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларининг ялпи ички маҳсулотдаги 
улуши 18,0 % ни ташкил этди ва 2001 йил-
дагига (30%) нисбатан 12,0% га камайди. 
Бунга сабаб Ўзбекистон иқтисодиётининг 
индустрлашиб, қайта ишлаш соҳаларининг 
ривожланиб 
бораётганлиги 
билан 
боғлиқдир. Буни асосий капиталга ки-
ритилаётган инвестицияларда соҳанинг 
улуши 2004 йилдаги 4,4 % лик даражадан 
2009 йилда 1,4 % га қадар пасайганидан 
ҳам кўриш мумкин. Қишлоқ хўжалигида 
банд бўлганлар сонининг 2004 йилдаги 
30,6 % дан 2009 йилдаги 26,2 % га қадар 
пасайганлигини ижобий баҳолаш мумкин. 
Бу хол самарали хўжалик юритиш шарти 
билан белгиланган бўлиб, Президентимиз 
қишлоқ хўжалигидагида банд бўлганлар 
сони ривожланган мамлакатлардаги каби 
8-10 % бўлса кифоя, деган масаланинг 
амалий кўринишидир.
Қишлоқ хўжалигидаги асосий ишлаб 
чиқариш фондларининг таркибида бино-
иншоотлар (30,3 %), машина ва ускуналар 
(25,2%), ишчи чорвалар (24,8 %) бўлиб, 
транспорт воситалари эса атиги 7,0 % ни 
ташкил этади. Яъни тармоқ асосий воси-
талари таркибида ижобий ўзгаришлар, 
ва бунда унинг инфратузилмасига доир 
қисми ўсиши долзарб масала бўлиб ту-
рибди.
2009 йилда қишлоқ хўжалигига ки-
ритилган асосий инвестицияларни мо-
лиялаштириш манбалари бўйича таҳлил 
қилиш шуни кўрсатдики, асосий ҳисса банк 
кредитлари ва бошқа қарз маблағларига 
(46,8%), республика бюджетидан аж-
ратилган маблағларга (22,7%), корхона 
ва аҳолининг ўз маблағларига (16,3 %) 
тўғри келмоқда. Хорижий инвестиция ва 
кредитлар эса 14,2% ни ташкил этмоқда. 
Бу алоҳида ҳудудларнинг молиявий 
мустақиллигини ошириш бўйича олиб бо-
рилаётган тадбирлар билан боғлиқ бўлиб, 
2008 йилда бутун иқтисодиётга инвести-
циялар таркибида республика бюджети-
нинг ҳиссаси 35,5 % ни, корхона ва аҳоли 
маблағлари эса 54 % ни ташкил этди. 
Кўриниб турибдики, бу жиҳатдан қишлоқ 
хўжалигидаги кўрсаткичлар анча паст.
Фарғона вилояти республика қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини 
ишлаб 
чиқаришда муҳим ўрин тутиб, 2009 йилда 
ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари иш-
лаб чиқаришдаги улуши 8,0 % ни, хусусан, 
деҳқончилик маҳсулотларида 9,4 % ни 
1 Ўзб.Рес.Давлат стат.қўмитаси ва Фарғона вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида 
ҳисобланди. Сельское хозяйство Узбекистана. 2009. Статистический сборник.-Т., 2009.-45,46,47-бетлар.

Download 192.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling