Ҳ. М. Исроилова Тошкент вилоят Давлат педагогика инсти- тути иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси М. Ж. Байманова
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 192.07 Kb. Pdf ko'rish
|
musta-illik-yillarida-ishlo-h-zhaligi-so-asini-rivozhlantirish-far-ona-viloyati-misolida
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 6, 2011
33 бўлган энг юқори эҳтиёж Олтиариқ (19,6 %), Риштон (12,1 %), Тошлоқ туманлари- да (8,5 %) кузатилади. Полиз экинлари бўйича асосан, Ёзёвон (30,1 %), Қува (28,4 %) шахсий томорқалари уруғликка юқори талаб билдирган. Мева кўчатларига Қувасой (6,4 %), Бешариқ (6,4 %), Охунбобоев (6,4 %), Риш- тон (6,4 %), Тошлоқ (7,5 %), Учкўприк (7,5 %), Фарғона (8,6 %) туманларида эътибор катта. Узумчилик ерларини кенгайтириш ва янги навларини етиштиришга Охунбо- боев (14,8 %), Олтиариқ (12,0 %), Фарғона (10,2 %) туманларида катта қизиқиш би- лан қаралмоқда. Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари асосий тур- ларининг ялпи ҳосили ва таркиби маълу- мотларга кўра, сабзавот, полиз, картошка маҳсулоти 2009 йилда 2008 йилга нисба- тан ошган. Мева маҳсулотлари 17088 тон- нага, узум ҳосили 1600 тоннага қисқарган. Вилоятда сабзавотлардан помидор, сабзи, бодринг, пиёз, карам, бақлажон, лавлаги, шолғом, турп ва бошқалар етиштирилади. 2008 йилда асосий экин сифатида ҳам, та- крорий экин сифатида ҳам бақлажон ва лавлаги етиштирилмади. Вилоятда 2009 йилда 48929 тонна по- лиз экинлари етиштирилиб, уларнинг 54,2 % и тарвуз, 38,9 % и қовун ва қолган 6,9 % и қовоқдан иборат бўлди. 2009 йилда по- лиз экинлари оралиқ экин сифатида ҳам, такрорий экин сифатида ҳам етиштирил- мади. Умуман олганда, Фарғона вилояти- да 2006-2009 йилларда аҳоли жон бо- шига 40,8 кг картошка (Республика кўрсаткичидан 0,3 кг кўп), 114,6 кг саб- завот (Республика кўрсаткичидан 48,7 кг га кам), 55,7 кг мевалар (Республика кўрсаткичидан 12,5 кг кўп), 16,0 кг узум (Республика кўрсаткичидан 15,3 кг кам) етиштирилди. Бу Фарғона водийси вило- ятларига қараганда анча кам бўлиб, фақат картошка (Андижон вилоятидан 0,5 кг кўп) ва мевалар бўйича (Наманган вилоя- тидан 18,6 кг кўп) юқори ўрин тутади, узум бўйича ўртача ҳолатни эгаллайди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, фер- мер хўжаликлари қишлоқ хўжалигида етакчи бўғин сифатида самарали хўжалик шакли эканлигини тобора намоён этиб бормоқда. Фермер хўжаликлари сони- нинг кўпайиши уларга ўз вақтида моддий- техника ресурслари таъминоти бўйича хизмат кўрсатишнинг ҳолатига боғлиқ. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчилик тармоғини муваффақиятли ривожланти- риш учун учта омил муҳим аҳамиятга эга: 1) ўсимликларнинг биологик хусусиятла- рига мос келадиган ва иқлим шароитла- рини (ҳарорат, қуёш нури, ёғингарчилик миқдори ва ҳ.к.) ҳисобга оладиган шаро- ит ва технологияларни яратиш. 2) Ўғит: барча мамлакатларда деҳқончиликда ўғитдан фойдаланилади. Уларни қўллаш иқтисодий жиҳатдан самарали ва эко- логик жиҳатдан зарарсиз бўлиши муҳим аҳамиятга эга. 3) Селекция: уруғчилик ва навларни маҳаллий шароитларга мослаш- тириш. Бусиз агротехника ва ўғитлардан фойдаланиш кутилган натижани бермай- ди. Download 192.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling