№ Муаллиф Мақола номи


Бекмуродов А.Ш., Жумаев Н.Х


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Бекмуродов А.Ш., Жумаев Н.Х. 
ВАЛЮТА СИЁСАТИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТЎЛОВ БАЛАНСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ 
ЖИҲАТЛАРИ 
11
www.uzbridge.eyuf.uz
янги шароитларида таянч тармоқлар корхоналари самарали фаолият юритиши учун 
уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш 
шулар жумласидандир. 
4-расм. Сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан алмашув курси динамикас и 
2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 8100,0 сўм этиб белгилади. Бу эса, 
сўмнинг юқори суръатдаги девальвацияланиши эди (4-расм). Таққослайдиган бўлсак, 
мазкур курс ўтган ҳафтадаги 4210,35 сўмдан 3889,65 сўмга юқори бўлиб, девальвация 
суръати 92,4 фоизни ташкил этган. 
Таъкидлаш ўринлики, 
Ўзбекистон Ҳукумати томонидан эркин валюта 
конвертациясининг жорий этилиши оқибатларини юмшатишга тезкор киришилди ва 
таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, тижорат банкларининг 
капиталлашув даражаси ва ликвидлилигини ошириш, иқтисодиётнинг базавий 
тармоқларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархининг кескин 
ошишини олдини олиш каби чоралар кўрилди, иқтисодиётдаги инфляцион босимнинг 
ортганлиги ҳисобга олиниб, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси амалдаги 9 
фоиздан 14 фоизга оширилди. 2018 йилнинг 25 сентябридан буён Марказий банкнинг 
қайта молиялаш ставкаси 16 фоиз даражасида сақланиб келмоқда. 
Айни пайтда, валютада бозорида сўмнинг етакчи хорижий валюталарга нисбатан 
алмашув курси шаклланиши жараёнида бозор механизмларига таяниш валюта соҳасида 
амалга оширилаётган эркинлаштириш сиёсатига тўлиқ жавоб бергани ҳолда, а лмашув 
курсларидаги тебранишлар даражасининг ортишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу эса 
Марказий банкнинг алмашув курсларидаги кескин тебранишларнинг олдини олиш 
мақсадида валюта бозоридаги талаб ва таклифга таъсир этиш имкониятига эга бўлиши 
ва шу мақсадда етарлича хорижий валютадаги активлар билан таъминланишини тақозо 
этади. 
 
1640,0
1795,0
1985,5
2202,2
2422,4
2810,0
3231,5
8120,1
8339,6
0,0
1000,0
2000,0
3000,0
4000,0
5000,0
6000,0
7000,0
8000,0
9000,0
2010 й.
2011 й.
2012 й.
2013 й.
2014 й.
2015 й.
2016 й.
2017 й.
2018 й.



Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling