№ Муаллиф Мақола номи


“UzBridge” электрон журнали


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

“UzBridge” электрон журнали 
I – СОН 
МАЙ, 2019 ЙИЛ 
21 – 29
САҲИФАЛАР


Р.Х.Та ш ма т ов . 
ҲУДУДЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
22
www.uzbridge.eyuf.uz
йилда 2016 йилга нисбатан деярли барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кесимида ишлаб 
чиқариш ҳажми пасайган. Ушбу кўрсаткичлар экиладиган майдонларнинг таркибида 
ўзгаришлар туфайли рўй берди. 2016-2017 йилларда умумий экин майдони 3706,7 минг 
гектардан 3474,5 минг гектаргача, яъни 232 минг гектарга (6,7 фоиз), шундан дон э кинлари 
2,0 фоиз, пахта 5,3 фоиз, картошка - 7,4 фоиз, сабзавотлар - 8,6 фоиз, полиз экинлари – 
12,4 фоиз, узум – 2,9 фоиз, узум – 14,6 фоиз, озуқа экинлари 37,0 фоизга камайган. 
Шунингдек, экинлар ҳосилдорлиги ҳам (гарчи 1991-2017 йиллар мобайнида барча экинлар 
(пахтадан ташқари) ҳосилдорлиги ошган бўлса ҳам) 2016-2017 йилларда (пахта ва узумдан 
ташқари) камайиши кузатилган. Хусусан, дон ҳосилдорлиги 11,8 фоиз, картошка - 3,2 фоиз, 
сабзавот - 6,5 фоиз, полиз - 5,5 фоиз, мевалар – 11,8 фоизга камайган [47]. Бу эса ердан 
фойдаланиш самарадорлик даражаси пасайганлигидан далолат беради. Мазкур мақола 
айнан ушбу муаммонинг ечимини топишга бағишланган. 
Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили 
 
Ердан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва методологик асослари кўплаб чет эл 
ва республикамиз олимлар-назариячилари ва мутахассис -амалиётчилари томонидан 
яратилган. Хусусан мазкур муаммо Max Weber [16] ва ҳозирги замон тадқиқотчи ва 
олимлари Karen E., Steve Padgett Vásquez, Jaap Jan Schröder, Dunstan Gabriel Msuya, 
Mohamed Ali Mohamed, Tilman, D., Cassman, K.G., Matson, P.A., Naylor, R. and Polasky, S, 
Kotschi, J, Gerbens-Leenes, P.W. and Nonhebel, S., Oleson, J.E. and Bindi, M. [7,8, 10-16] ва 
бошқалар томонидан тадқиқ этилган.
Шунингдек, ер муносабатлари ва ердан самарали фойдаланиш масалалари Чаянов 
А.В., Еренов А.Е., Югай А.М., Строева Е.С., Милосердов В.В., Петриков А., Садков В., 
Юданов А.Ю, Быстров Г.Е. [42, 28, 45, 29, 30, 33, 35, 44, 27] ва бошқаларнинг ишларида 
кўриб чиқилган. 
Ер муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари Республикамиз 
олимлари Р.Хусанов, Б. Беркинов, Ў.Умурзоқов, Т.Фармонов, Н.Хушматов, З.Абдуллаев [40, 
26, 37, 38, 41, 17] ва бошқа олимларнинг тадқиқотида ўз аксини топган.
Аммо ушбу олимларнинг тадқиқотларида Республикамизда охирги пайтларда юзага 
келган тенденция ва истиқболда “Ҳаракатлар стратегияси”да амалга оширилиши 
режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга ошириш натижалари инобатга олинмаган. Бу 
эса мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, хусусан қишлоқ хўжалиги 
ер майдонлари чекланган шароитида улардан янада самаралироқ фойдаланишни тақозо 
қилмоқда. 

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling