№ Муаллиф Мақола номи
“UzBridge” электрон журнали
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Кичик тадбиркорлик субъектларининг экспорт (товар, хизмат) нинг, жами экспорт ҳажмидаги улуши, %
“UzBridge” электрон журнали
I – СОН МАЙ, 2019 ЙИЛ 30 – 37 САҲИФАЛАР Д.Р. Мамасоатов ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАЛАРИ ОРҚАЛИ СОТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 31 www.uzbridge.eyuf.uz қўйилмаган, бу эса иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг тўхтаб туришига олиб келмоқда. Авваламбор, мамлакатимизда экспорт жараёнларига эътибор берадиган бўлсак, ўсиш кузатилганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан; 2019 йил январь-март ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан экспорт жараёнлари амалга оширилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан экспорт (товар, хизмат)ларнинг жами экспортдаги энг кўп улуши Сурхондарё вилоятида - 91,1 %, Хоразм вилояти - 89,8 %, Сирдарё вилояти - 87,5 %, Наманган вилояти - 85,5 %, Самарқанд вилояти - 82,2 %, Бухоро вилояти - 74,5 %, Жиззах вилояти - 69,2 %, Андижон вилояти - 69,2 % вa Фарғона вилоятида - 43,1 %, энг паст кўрсаткични Қорақалпоғистон Республикаси - 13,5 % ни ташкил этди (1-расм). 1-расм. Кичик тадбиркорлик субъектларининг экспорт (товар, хизмат) нинг, жами экспорт ҳажмидаги улуши, % Юқорида берилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳудудлар бўйича экспорт кўрсаткичлари 14 та ҳудуддан фақатгина 8 та ҳудудда экспорт даражаси 50 % дан юқорини ташкил этмоқда. Қолган 7 та ҳудудда 50 % дан паст кўрсаткичга эга. Шу жараёнларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда экспорт жараёнларни янада ривожлантириш мақсадида электрон савдо майдончаларини ташкил қилиш ва ундан самарали фойдаланиш ҳозирги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили Хорижда электрон савдо майдончалари ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича қатор хорижий ва маҳаллий олимлари томонидан ўрганилган. Мазкур масала бўйича илмий тадқиқот олиб борган хорижлик олим Ян Новак (Jan Nowak) электрон тижорат тартиб тамойилларини соддалаштиришнинг хусусиятлари, мақсадлари, функциялари ва афзалликларини ўрганиб чиққан. Унга кўра турли савдо майдонлари, халқаро миқёсидаги босқичма-бочқич ривожланишни тавсифловчи моделни таклиф қилган[3]. Шунингдек хорижлик олимлардан Мажид Мунир Искандарни ва Файез Салим Ҳаддад ҳам электрон савдо майдончалари бўйича илмий изланишлар олиб бориб, электрон савдонинг бозор ликвидлигига таъсири, савдо тизимида электрон савдо майдончаларининг ўрни юқорилигини илмий тадқиқотларида кўриб чиққанлар[4]. Россиялик олимлардан Н.М.Фоменко ва Е.Н. Ефимовлар электрон савдо майдончаларининг тавсифлари, электрон савдо майдончаларини интернетда ташкил қилиш Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling