№ Муаллиф Мақола номи


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

м
ин
г 
сў
м

а
м
ин
г 
га
ер майдони, га
1 га ҳисобига олинган тушум, минг сўм 


Р.Х.Та ш ма т ов . 
ҲУДУДЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
26
www.uzbridge.eyuf.uz
- бешинчидан, деҳқон хўжаликларининг мобиллик даражаси юқори, яъни бозордаги 
ўзгаришларга тезроқ мослашади; 
- олтинчидан, деҳқон хўжаликлари оилавий бизнеснинг бир тури ҳисобланади, бу эса 
оила даромадини кўпайтиришга хизмат қилди. Бу жараёнда вояга етмаган оила аъзолари 
ҳам меҳнатга жалб қилинган.
Шуларни инобатга олиб, келгусида иқтисодиётимизнинг, шу жумладан қишлоқ 
хўжалигининг ўсиш суръатини таъминлашда деҳқон хўжаликларида ҳукм сураётган 
муҳитни охирги пайтларда қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий институти 
ҳисобланган фермер хўжалигида жорий этиш мақсадга мувофиқ. 
Охирги йилларда ҳудудларни ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича кўплаб 
илмий тадқиқотлар амалга оширилган. Хусусан, олимларимиз томонидан Ўзбекистон 
минтақалари 
рақобатбардошлигини 
оширишнинг 
методологик 
асосларини 
такомиллаштириш 
[32], ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришга 
инвестицияларни жалб этишни такомиллаштириш [21], ер ресурсларидан фойдаланиш 
тизимини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш [24], аграр сиёсатни амалга 
ошириш механизмини такомиллаштириш [23], ер ресурсларини тармоқлараро тақсимотида 
қишлоқ хўжалигининг устуворлигини таъминлаш [34], қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 
агроресурслар ва агрохизматлар 
бозорларини ривожлантиришнинг 
илмий-амалий 
асосларини такомиллаштириш [19], қишлоқ хўжалигида ўсимликларни биологик усулда 
ҳимоялаш тизими самарадорлигини ошириш [19], қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи 
инновацион технологиялардан 
фойдаланиш 
самарадорлигини 
ошириш 
[22], сут 
йўналишидаги қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари [18], 
яйловлардан фойдаланиш тизимини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини 
такомиллаштириш 
[31], 
агросервисни 
ривожлантириш 
асосида 
қорамолчилик 
маҳсулотларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини [19], қишлоқ жойларида уй 
хўжаликларининг 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларини 
етиштириш 
фаолиятини 
ривожлантириш [20], сув хўжалиги тизимида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг 
илмий-амалий асосларини такомиллаштириш [36], қишлоқ хўжалигида ер ва сув 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш [39] йўналишлари бўйича 
тадқиқотлар олиб борилган. Аммо шу билан бирга, республикамиз ҳудудларида қишлоқ 
хўжалиги ерларидан фойдаланиш институционал механизмлари чуқур ўрганилмаган. Шу 
нуқтаи назардан олиб борилган тадқиқот натижалари бошқа тадқиқотлардан фарқ қилади 
ва айни дамда муҳим аҳамият касб этади.

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling