34
Бўғимнинг чиқиши
Чиққан бўғим атрофида шиш пайдо бўлади ва оғриқ сезилади. Шу қўл
ёки оёқ ҳаракатсизланиб осилиб қолади. Бундай вақтда куйидагича биринчи
ёрдам кўрсатилади: чиққан бўғим совуқ сувда 5-10 дақиқа ўраб қўйилади,
қўл бўғими чиққан бўлса, қўл рўмолча ёрдамида бўйинга осиб қўйилади.
Қўлнинг кафтидан то тирсагигача рўмолга осилган бўлиши керак. Оёқ
бўғими чиққан бўлса, унинг икки томонига тахта ёки картон (шина)
куйиб
махкам богланади. Юкоридаги биринчи ёрдам
берилгандан кейин бемор
шифокорга юборилади.
Тизза ва сон суяклари жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Тизза
суяги деб, сон суяги билан болдир
суяги бирлашган жойга
айтилади. У ҳар иккала томондан бўшлиқ орқали
бирикиб одамнинг
эгилувчан ва майин харакатини таъминловчи механизм ҳисобланади. Унинг
жароҳатланиши асосан баландликдан қаттиқ сакраш ёки автоҳалокат
натижасида қаттиқ урилиш оқибатидир. У жароҳатланганда, пастдан болдир
суяги ва юқори қисмда
сон суяги шикастланиб, киши ҳаракатдан тўхтайди,
оёқни кўтариш қийинлашади. Бундай ҳолларда оғриқ кучли бўлади ва одам
ҳушидан кетиши мумкин. Унга биринчи ёрдам кўрсатиш қуйидагича бўлади:
биринчидан, дарҳол оғриқни камайтирадиган дорилар, бирданига иккита 0,5
миллиграммдан аналгин, пиранол, пенталгин бериш мумкин.
Агар юрак
фаолияти ёмонлашса унга 30-40 томчи кадиамин ёки кафеин 0,1 миллиграмм
хопдори берилади. Агар очиқ суяк синиши рўй берса қон кетиши мумкин.
Бундай ҳолларда дарҳол қон кетишини тўхтатиш керак. Унда жароҳатнинг
10-12 см юқорисидан жгут қўйиш керак ва жароҳат устига стерилланган дока
ёпиб богланади. Тезда ана шундай ишларни бажариб бўлгандан кейин бемор
ётган ҳолда шифохонага жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: