Қ. С. Маҳмудов, С. Ш. Уразов, Б. М. Абдуманнонов
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
Бошқарув қарорларини қабул қилиш технологияси Дарслик 2022 йил декабр
- Bu sahifa navigatsiya:
- ISBN: 978-9943-8936-4-1
Тақризчилар: М.Қ.Пардаев - Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти “Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси профессори, и.ф.д Н.У.Арабов - Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Инсон ресурсларини бошқариш” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор ISBN: 978-9943-8936-4-1 © “САМДЧТИ НАШР-МАТБАА МАРКАЗИ” - 2022. © Қ.С.Маҳмудов, С.Ш.Уразов, Б.М.Абдуманнонов, 2022 КИРИШ Инновацион иқтисодиѐт шароитида олий таълим тизимида мутахассислар тайѐрлашда чуқур ўзгаришларни, яъни жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган мутахассисларни етказиб бериш муҳим масала ҳисобланади. Хусусан, Республикамиз иқтисодий тараққиѐтида корхоналар, хусусан кичик корхоналар роли тобора ортиб бормоқда. Аммо, эътироф этиш лозимки вужудга келаѐтган кичик корхоналарнинг аксарияти ўз фаолиятини қисқа даврларда тугатишга мажбур бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби корхоналар фаолиятининг тўғри ташкил этмаслиги, айниқса ўзгарувчан инновацион иқтисодиѐт шароитида самарали бошқарув қарорларини қабул қила оладиган раҳбарларнинг етишмаслиги ҳисобланади. Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги кўпинча қабул қилинаѐтган қарорларга боғлиқ корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири уларнинг аниқ ечими ва бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техник, ижтимоий, иқтисодий, маркетинг ва хуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Ечилаѐтган муаммоларнинг ҳаммаси ҳар-қандай бошқарувчи томонидан хисобга олинади ва бу нарса унинг бошқарув услубида ҳамда бутун бошқарув жараѐнида акс этади. Дарсликни мазмунан мамлакатни ривожлантиришнинг 2017- 2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган устувор вазифаларнинг бажарилишига хизмат қилишини инобатга олинса, уни ўта долзарб мавзуга бағишланган, деб баҳолаш мумкин. Дарслик мавзулари бошқарув қарорларини қабул қилиш услуби, амал қилинадиган асосий қоидалар, турли ѐндашувлар, таъсир кўрсатувчи омиллар, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш шарт-шароитлари, муқобил вариантларни ишлаб чиқиш ва танлаш, қарорларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, прогнозлаш, иқтисодий асослаш, хавф-хатарлар ва ноаниқликларни ҳисобга олиш ва шу каби муҳим масалаларга қаратилган. Замонавий шароитда бошқарув қарорларининг моҳиятини, уларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш усулларини тушунмасдан туриб, бошқарув фаолиятининг аниқ натижаларига эришиш мумкин эмас. Ўқув қўлланманинг асосий мақсади назарий ѐндашувларни ўрганиш ва амалий кўникмаларни ишлаб чиқиш, фаолиятнинг турли соҳаларида бошқарув қарорларини амалга оширишни ташкил этиш ва амалга ошириш учун амалий кўникмаларни қўллашдан иборат. Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараѐни тизимли ѐндашувга асосланади, уни қўллашнинг амалий натижаси эса қарор қабул қилишнинг ишлаб чиқилган усуллари ҳисобланади. Қарорлар қабул қилинадиган даврнинг давомийлиги ошгани сайин, ҳал қилиниши керак бўлган вазифаларнинг мазмуни ҳам ўзгаради. Мазкур дарсликда бошқарув кадрларини тайѐрлашнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда, унда бошқарув қарорларини қабул қилиш услуби, амал қилинадиган асосий қоидалар, турли ѐндашувлар, таъсир кўрсатувчи омиллар, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш шарт-шароитлари, муқобил вариантларни ишлаб чиқиш ва танлаш, қарорларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, прогнозлаш, иқтисодий асослаш, хавф-хатарлар ва ноаниқликларни ҳисобга олиш ва шу каби муҳим масалалар ѐритиб берилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling