Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и
– Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Download 279 Kb.
|
5230400 маркетинг товарлар ва хизматлар (1)
2.2. 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари:
Ташкилий-бошқарув фаолиятида: ишлаб чиқариш фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш; ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш; замонавий ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш; маркетинг тадқиқотлари ечимларини амалиётга татбиқ этиш; ишлаб чиқариш жараёнларида маркетинг фаолиятини бошқариш; фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш; корхоналар ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш; бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш; ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳит муҳофазаси, ёнғин, техника ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мослигини мониторинг қилиш қобилиятларига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқариш ва хизмат қўрсатиш фаолиятда: – корхоналарнинг товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича ишларини режалаштириш ва бажариш; – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг хизматини ташкил этиш; янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш; ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш; ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг тамойилларини қўллаш; бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татқиқ қилиш; лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; корхоналарда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; корхоналар бизнес-режасини ишлаб чиқиш; корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш; амалиётда ахборот технологияларининг халқаро ва касбий стандартларини қўллаш; ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлиши керак. Download 279 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling