Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


-чизма. Иқтисодиёт субъектларнинг хавфсизлиги


Download 269.63 Kb.
bet5/9
Sana09.06.2023
Hajmi269.63 Kb.
#1473023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Фаррух рэфэрат

2.1-чизма. Иқтисодиёт субъектларнинг хавфсизлиги
Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таҳлил қилиш жараёнида уларни ислаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молиявий, савдо-тижорат, нотижорат ва жамоатчилик ташкилотлари мавқейида фаолият юритишлари нуқтайи назаридан туркумлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Корхона (фирма)нинг ихтисослигига кўра хавфсизлигини таъминлашнинг хусусиятлари ҳам турлича бўлади.
Хўжалик фаолияти соҳаларида юзага келадиган иқтисодий хавфсизлик турлари:
Ишлаб чиқариш-хўжалик соҳасидаги хавфсизлик:

  • энергетик хавфсизлик;

  • технологик хавфсизлик ва ҳ.к.

Хўжалик-истеъмол соҳасидаги хавфсизлик:

  • озиқ-овқат хавфсизлиги;

  • экологик хавфсизлик ва ҳ.к.

Молиявий хавфсизлик:

  • қарздорлик;

  • тўловга ноқобиллик ва ҳ.к.

Иқтисодий хавфсизлик турларининг моҳияти, вужудга келиш сабабларини ўрганиш, миллий манфаатларга таҳдидларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уклардан муҳофазаланиш чора-тадбирлари, механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда вужудга келтиришга имкон беради. Бунинг учун ушбу хавф-хатарлар ва хавфсизлик даражасини аниқлаш, уларнинг кўрсаткич ва мезонларини ўрганиш лозим бўлади.


1.2 Мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш
Мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашда давлат марказий ўрин егаллайди. Бу борадаги давлатнинг вазифалари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
давлатнинг микро ва макро даражада иқтисодий тартиблаш кўламларини ўз ичига оладиган тик ҳамда стратегиc қарорларни асослаш, қабул қилиш учун дастаклар билан таъминлаш;
иқтисодий ва маъмурий дастак, восита ҳамда усуллар ёрдамида иқтисодий стратегия ва жорий дастурларни амалгам ошириш, еришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, мавжуд шароитларга мос равишда кўрилаётган чора-тадбирларга тузатишлар киритиш;
бошқа мамлакатлар билан ўзаро алоқалар тизимида ҳимояланишни рағбатлантириш режимларини кўзда тутадиган қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ етиш орқали мамлакатнинг иқтисодий суверенитетини ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ҳимоялашни таъминлаш;
иқтисодиётни юзага келадиган муаммоли вазиятларни тезликда ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, вазифалари масъулиятини оқилона тақсимлаш ва уларнинг ўзаро бир ўлчамдаги фаолиятини уйғунлаштириш.

Download 269.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling