Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Мамлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими ўз ичига қуйидагиларни олади


Download 269.63 Kb.
bet6/9
Sana09.06.2023
Hajmi269.63 Kb.
#1473023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Фаррух рэфэрат

Мамлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими ўз ичига қуйидагиларни олади:
-ташкилий тузилмалар;
коммуникация ва ўзаро алоқалар тизими;
ахборотлар;
ҳар томонлама тайёрланган кадрлар.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўналишда олиб борилади:
иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва уларнинг субъектларига қарши курашиш;
барча қонун, меъёрий ҳужжатлар ҳамда бошқарув қарорларини иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш талабларига мослигини аниқлаш учун экспертизадан ўтказиш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Зеро мамлакат иқтисодий хавфсизлиги даражаси унинг иқтисодий салоҳияти билан белгиланади. Бу салоҳият миллий иқтисодиёт ресурслари, захиралари, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, бозор структураси, бошқариш тизими, саноатни ташкил этиш ҳамда ташқи бозор коньюнктурасининг ўзгаришларга мослашувчанлиги бошқа мамлакатларнинг қўллаб- қувватлаши, халқаро уюшма ва ташкилотларда иштирок эта олиши билан ифодаланади.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка барҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни кучайтириш лозим бўлади. Шунингдек, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ички ва ташқи бозорда ҳимоя қилишга қаратилган оқилона протекционизм сиёсатини амалга ошириш лозим. Бу сиёсат қуйидагиларни кўзда тутиши керак:
монополистик фаолиятни чеклаш;
тайёр ишлаб берувчи саноат маҳсулотларини, асосан, машина ва асбоб- ускуналарни экспорт қилишни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини, имтиёзли кредитлаш усулларини қўллаш;
турли ишлаб чиқариш тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, янги ташкил топган хўжалик субъектларини қўллаб- қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш;
ички бозорга ноқонуний йўллар билан арзон, истеъмолчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи товарларни кириб келишининг олдини олиш;
ички бозорда миллий товар ишлаб чиқарувчилар манфаатини кўзлаш, уларни ташқи бозорга чиқишларини қўллаб-қувватлаш;
йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг криминаллашувига қарши курашиш керак. Жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг олдини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
даромадларни декларация қилиш тизимини такомиллаштириш;
нодавлат хўжалик субъектларининг айрим фаолият турларини қонун йўли билан чеклаш;
рўйхатга олинмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ман қилиш;
истеъмолчилар саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни ва лицензиясиз, сифат сертификатисиз товар сотишни ман қилиш;
банкротлик қонуни талабларини ҳаётга қатъий татбиқ этиш;
ҳуқуқ-тартибот органларида иқтисодий қонунбузарликларга қарши курашиш бўлимлари фаолиятини кучайтириш;
иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида турли назорат ва давлат органларининг тадбиркорлар хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларини чеклаш ва бунга қарши курашиш;
иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизмлари эркин амал қилишини таъминлаш билан бир қаторда, давлат органларининг иқтисодиётни тартибга солиш фаолияти самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш кабилар мақсадга мувофиқдир.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка барҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни кучайтириш лозим. Бунинг учун мамлакат иқтисодиёти таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё, оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиётни, маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган маҳсулотга айлантириш мақсадга мувофиқдир. Шундагина мамлакатнинг иқтисодий аҳволи жаҳон бозорларидаги конюктура ўзгаришларига, ресурс баҳоларининг ўзгаришига боғлиқ бўлмайди. Шу боисдан, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат стратегияси иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришлар қилишга, саноат, молия ва банк тизимини мустаҳкамлашга қаратилади. Бунинг учун, технологик жиҳатдан орқада қолишга барҳам бериш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш лозим бўлади.


Download 269.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling