Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Мамлакат иқтисодий хавфсизлиги, манфаатларига таҳдидлардан ҳимояланиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим
Download 269.63 Kb.
|
Фаррух рэфэрат
Мамлакат иқтисодий хавфсизлиги, манфаатларига таҳдидлардан ҳимояланиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
таклиф этилаётган инвестицион лойиҳа ва хорижий ҳамкорлар билан тузилган йирик битимлар, иқтисодий хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки мустақил экспертизадан ўтказиш; хорижий капитал учун устувор соҳа ва тармоқлар билан бир қаторда, уларнинг киритилиши ман қилинадиган соҳа ва тармоқлар ҳам қонуний асосда белгилаб қўйилиши керак; хорижий инвесторлар томонидан айрим соҳаларда акцияларни харид қилиш жараёнларини қатъийлаштириш; хорижий инвесторларнинг стратегик тармоқларда миллий бойликларимизнинг катта қисмини қўлга киритишларига йўл қўймаслик; мамлакат банк тизимининг ишончини ҳимоялаш; ташқи фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектларидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш; ички бозорни, миллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи рақобатчилар тажовузидан ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий алоқалар инфратузилмасини ривожлантириш; ташқи бозорларда миллий экспортчилар ва ишлаб чиқарувчиларимизнинг дискреминация қилинмаслиги, камситилишидан ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги низо ва келишмовчиликларни кўп томонлама тартибга солиш механизмлари тенг ҳуқуқли шартномалар тузиш орқали ҳал қилинишига интилиш лозим бўлади. Бунда асосий эътибор мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари ва фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади; чет эллардаги республика мулкини ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдодан юқори фойда, иқтисодий самара олишга интилиш билан бир вақтда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти тизимида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига интилиши кабиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг еркинлаштирилиши шароитида хўжалик субъектлари фаолиятини назорат қилиш механизмининг такомиллашмаганлиги туфайли, бу соҳада жиноий гуруҳлар, коррупция, хуфёна иқтисодиёт, наркобизнес, иқтисодий қароқчилик ҳам жонлана бошлади. Шунингдек, айрим ҳолатларда жаҳон хўжалиги тизимига интеграциялашув мақсадлари билан миллий ишлаб чиқарувчилар манфаатлари ўртасида зиддият вужудга келганлиги туфайли, асосий энергия ва хом ашё маҳсулотларининг жаҳон ҳамда ички нархлари ўртасида номутаносибликлар вужудга келди. Иқтисодий хавфсизликнинг намоён бўлиш шаклларини унинг субъектлари ва объектлари нуқтаи назаридан туркумлаш мумкин. Иқтисодий хавфсизликнинг иқтисодий субъектлари: - шахснинг иқтисодий хавфсизлиги; - корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлиги; - давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги (2.1-расм). Иқтисодий адабиётларда хавфсизлик хўжалик фаолияти соҳаларида юзага келиши нуқтаи назаридан асосан уч йўналиш, яъни ишлаб чиқариш-хўжалик, хўжалик-истеъмол ва молиявий соҳалар бўйича туркумланади. Бизнинг назаримизда ушбу уч йўналиш барча мамлакатлар учун умумий бўлгани билан, айримлари учун қўшимча йўналишлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра, бизнинг фикримизча, иқтисодий хавфсизликни ишлаб чиқариш-хўжалик, хўжалик-истеъмол, молиявий, транспорт коммуникациялари ва ижтимоий соҳалар бўйича туркумлаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий хавфсизлик турларининг моҳияти, вужудга келиш сабабларини ўрганиш, миллий манфаатларга таҳдидларни аниқлаш уларнинг олдини олиш ва улардан муҳофазаланиш чора-тадбирлари, механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда вужудга келтиришга имкон беради. Бунинг учун ушбу хавф-хатарлар ва хавфсизлик даражасини аниқлаш, уларнинг кўрсаткич ва мезонларини ўрганиш лозим бўлади. Download 269.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling