Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 126 Kb.
|
РЕФЕРАТ
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Реферат ишини бажаришда қуйидаги илмий хулосалар қилинди ва амалий тавсиялар ишлаб чиқаришга тавсия этилди: Бозор муносабатлари талабидан келиб чиққан ҳолда келгусида корхоналарда инвестиция фаоллигини ошириш, уларни ушбу жараёнга жалб этишнинг ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий механизмлари такомиллаштирилмоғи лозим; Олиб борилган таҳлиллар шуни ифодалайдики, корхоналарда инвестицион фаолликни ошириш ва қулай инвестиция фаолиятини шакллантириш учун қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этиш лозим яъни: Инвестицияларни корхоналарнинг молиявий таъминланганлик даражаси юқори бўлган соҳаларидан капитал маблағлар етишмайдиган соҳаларига йўналтирилишининг самарали бозор механизмларини яратиш; корхоналарни инвестициялаш учун капитал маблағларни жалб этилишини таъминлайдиган институтционал бозор инфратузилмаси субъектларини ривожлантириш; ҳудудларда аҳоли, корхоналар субъектларининг ишлаб чиқариш инвестициясига капитал маблағларни жалб этиш ва йўналтириш билан шуғулланувчи инвестиция бозорларини шакллантириш; корхоналарда хизмат кўрсатувчи банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг капиталлашув даражасини ошириш; Инвестицияларни жалб этишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш; корхоналарда лойиҳаларни амалга оширишда давлат ва инвесторларнинг уларни асослаш ва қабул қилишидаги иштирокини такомиллаштириш; Ўтказилган сўров натижасида амалга олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, вилоятдаги айрим корхоналардада ажратилган инвестиция маблағлари фақатгина айрим ишлаб чиқариш жараёнларини кўпроқ сарфланмоқда; Корхоналарда инвестиция фаоллигини оширишда Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) амалий тажрибаси, Ўзбекистонда бу жараённи ташкил этиш ва ривожлантиришда ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисобланган; Қашқадарё вилояти корхоналарида корхоналарни инвестицион фаоллигини оширишда мавжуд бўлган барча имкониятлардан кенг фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади. Download 126 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling