Хулоса ва таклифлар....................................................................................
|
15
|
Фойдаланилган адабиётлар.........................................................................
|
16
|
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда республикамизда корхоналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки, корхоналарни ривожлантириш масаласига давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифаси сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз парламенти–олий мажлисга тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, ... давлатнинг инновацион янгиланиш дастурини шакллантириш, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод кадрларини, янги сармоядорлар синфини тайёрлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур керак. Ушбу дастур Ўзбекистонни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар қаторига тезроқ олиб чиқишга имконят яратиши лозим)1.
Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат миллий иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини жадаллаштириш, балки бугунги кун учун долзарб ҳисобланган фаол инвестиция сиёсати шароитларида саноат корхоналарига хорижий инвестицияларнинг даражасини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда.
Лекин, шу билан бирга, бу борада айрим муаммоларга ҳам дуч келинмоқдаки, бунинг асосий сабаби корхоналар фаолиятини бошлаётган шахсларнинг ишни нимадан бошламоқ кераклиги, уни қандай ташкил этиш зарурлиги ва бошқариш сирлари ҳақида тўла тасаввурга эга эмаслигидадир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мазкур ўқув қўлланма юқоридаги муаммоларни самарали бартараф этишга муҳим ҳисса қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |