Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ
Ўқув режаси, Ўқув фан дастури ва дарслик
Download 483.56 Kb.
|
Комплекс
Ўқув режаси, Ўқув фан дастури ва дарслик
Ўқув режаси - давлат ҳужжатидир. Унга барча умумтаълим мактаблари сўзсиз амал қилади. Бу ҳужжатда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва шу фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилади. Бу ҳужжат мактабнинг ягона Ўқув режаси ҳисобланиб, у ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Алоҳида аниқ бир фаннинг ўқув режаси - шу фанни ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатидир. Ўқув фан дастури - ҳар бир алоҳида фан учун уқув дастури тўзилади. Дастур Ўқув режасига асосланади. Фаннинг мақсадидан, уқув режаси бўйича ажратилган соат ва билим ҳажми унинг тизими мавжуд жамиятнинг ғоявий-сиёсий ёъналишини ўзида акс эттирадиган давлат ҳужжатидир. Ўқув дастурида бир синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда фаннинг мазмуни, мавзу кетма-кетлиги иккинчи мавзу биринчини тўлдириши, изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Ўқув дастурида шу фан бўйича ўқувчиларга берилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар кичик мавзуларда ифодаланиб, мавзу мақсади қисқача изоҳланади. Фаннинг мақсади ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда бобларга бўлинади. Боблар катта-катта мавзуларга, катта мавзулар эса кичик мавзуларга бўлиниб, шу мавзу ёъзасидан Ўқувчи қанақа билим, кўникма ва малакаларни ўзлашгириши лозим бўлса, унинг мазмуни қисқача ифодаланиб берилади. Ўқув дастурининг ўзини амал қилиниши керак бўлган принтсиплари мавжуд, 1. Дастурнинг аниқ бир ғояга асосланганлиги. Мустақил жамиятимиз тарақиётининг тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳ қилинган ҳар бир соҳадаги фан, техника, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатларда эришилган ютуқлар даражасини илмий асосда акс эттирши лозим. 2. Дастур илмийлик принципига асосланади. Ҳар бир таълим ва тарбия ғоялари, илмий жиҳатдан текширилган, ишончли далиллар, кузатишлар, манбалар ва материаллар асосида киритилади. 3. Ўқув дастури- аниқ мазмун ва мантиқий ғояларни пъзида акс эттириши лозим. Дастурда фаннинг мақсад ва вазифалари ундаги билим асослари мисоллар ва масалалар орқали ўргатилади. Акс ҳолда ўргатилаётган билим асосларини назарий жиҳатдан тушуниш қийин бўлади. 4. Назария билан амалиётнинг бирлиги принтсипи. Талабалар олган назарий билимларини, амалда қўллай олиши кўникмасини шакллантириш назарда тутилади. 5. Ўқув дастурини тўзишда фаннинг тарихий сабоқлари инобатга олинади. Вақт ўтиши билан фан оламида янги-янги кашфиётлар, маълум бир илмий қонун-қоидалар пайдо бўлиб, фан такомиллашиб боради. Дастур фаннинг келажакдаги истиқболини ўзида қисқача ифодалайди. 6. Ўқув дастури давлат томонидан тасдикланган режа асосида бакалавр, магистр, литсей, гимназия, коллежларга алоҳида-алоҳида тўзилади. Дарслик Ўқув жараёнининг асоси. Дарслик ўқувчининг уйдаги муаллими, ҳар бир фаннинг мазмуни, мақсади, вазифаси дарсликда ёритилади, дарслик, яъни фан объектив борлиқ ўртасидаги муҳим қонуниятли боғланишларини акс эттиради, дарсликдаги билимлар тизими ўзаро ички, мантиқий боғланишларга эга бўлиб, улар дидактика талабига мувофиқ равишда баён қилинган.Дарслик қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда яратилади: 1. Ҳар бир Ўқув фани учун яратиладиган дарсликда илмий билимлар тизими ва унинг ҳажми дастур талабларига синф Ўқувчиларининг ёш ҳусусиятларига мос келиши керак. 2. Дарсликда баён қилинган илмий билимларнинг назарий асослари, ғоявий ёъналишлари тизимли ва изчил бўлиши талаб қилинади. Улар ҳаётдан олинган, ишонарли бўлиши лозим. Келтирилган факт ва далилларнинг ишончли бўлиши, улар тўғри тахлил, аниқ таъриф этилиши тегишли хулосалар чиқарилиши лозим. Шу ҳолдагина ўқувчилардаги илмий дунёқараш, энг яхши инсоний фазилатлар таркиб топтирилади. 3. Назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан боғланган бўлиши керак. 4. Дарсликда мавзу содда, равон тилда ёзилиши, ҳамда тегишли қоида ва таърифлари берилиши керак. Дарслик ичидаги ва муқовасидаги чизилган расмлар ва безатилиши Ўқувчининг ёшига мос, фаннинг ҳарактерига монанд бўлмоғи зарур. 5. Мавзулардаги фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши, илмийликка асосланиши керак. Мамлакатимизда педагогика илми ҳам, амалиёти ҳам янгиланиб бормоқда. Маълумки, ҳар қандай миллатнинг янгиланиши ёшлар тарбиясидан бошланади. Педагогика Ўқувчиларнинг руҳий, жисмоний, генетик ва минтақавий ўзига хосликларини тўлиқ ҳисобга олгандагина юқори самарадорликка эришиши мумкин. Ҳозирги даврда яратилаётган дарсликларнинг асосий камчилиги миллатимиз болаларининг психологик ўзига хосликларини, фикрлаш тарзини тўлиқ ҳисобга олишга эриша олинмаётганида, деб биламиз. Бизнинг мутахассисларимиз дидактик воситалар орқали ўқувчиларга ҳамма гапни айтиб беришга одатланиб қолишган. Ҳолбуки, ўқувчини ўқитиш керак эмас, уни ўзини ўқийдиган ҳолатга олиб келиш лозим. Токи боланинг ўзи изланмас экан, таълимда ютуқа эришиш мумкин эмас. Демак, яратилаётган дидактик воситалар жумбоқли ҳарактерга эга бўлиши, ўқувчиларни ўйланишга, изланишга, синаб кўришга даъват қиладиган тарзда тўзилиши лозим. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш Кадрлар тайёрлаш миллий моделига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида ўқув адабиётлари таълим турлари учун тасдиқланган давлат таълим стандартлари (ёки давлат талаблари) ва фанлар бўйича узвий боғланган ўқув дастурлари асосида тайёрланади. Бунда муайян фаннинг ўқув адабиётлари мазкур таълим турида ўқитиладиган бошқа фанлар билан боғлиқлигини ва бошқа таълим турларида ушбу фаннинг ўқув дастурларидаги узвийликни таъминлаш лозим. Ўқув адабиётлари белгиланган тартибда ҳар томонлама экспертизадан ўтказилади. Ҳар бир таълим тури учун яратилаётган ўқув адабиётларига психологик-педагогик, услубий-дидактик, санитария-гигиеник ва бошқа талаблар алоҳида белгилаб қўйилади. Узлуксиз таълим тизимининг барча турларида фундаментал билимлардан иборат бўлган умумтаълим фанлар бўйича ўқув адабиётлари асосан анъанавий босма шаклда тайёрланади. Електрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини ривожлантиришга ва чуқурлаштиришга, қўшимча маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, кўпроқ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича яратилади. Узлуксиз таълим тизимида фан ва технологияларнинг ривожланиши сари мазмунни тез ўзгарувчан, чуқурлаштириб ўқитиладиган, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича асосан кам ададли електрон ўқув адабиётлари тайёрланади. Ўқув адабиётларининг мазмуни билим олувчиларда мустақил ва эркин фикрлаш, олинган билимларни босқичма-босқич бойитиш, мукаммаллаштириб бориш, мустақил таълим олиш, янги билимларни ўқув адабиётларидан излаб топиш кўникмаларини ҳосил қилишни таъминлаши керак. Download 483.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling