Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-мақсад ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади


Download 0.6 Mb.
bet4/7
Sana08.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1177998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1----------- (2)

1-мақсад ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади:

  • Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш.

  • Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳаллалар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш.

  • Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш.

  • Маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш.

  • Маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

  • Маҳаллалар учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш.

  • Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш3.

Президентимизнинг фармони билан тасдиқланган ушбу Тараққиёт стратегияси маҳаллалар зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Энг муҳими, фармонда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва юксак самарадорлик билан ҳаётга татбиқ этилиши, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳаллаларнинг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, “адолат тарозиси”га айланишини таъминлади.
Талабаларнинг “Менинг маҳаллам – менинг фахрим” мавзуида мустақил ишни бажаришининг асосий мақсад ва вазифаси қуйидагича:
Мақсад: Талабаларнинг Фалсафа фанидан олган назарий билимларини амалиёт, ҳаёт билан яқиндан боғлаш. Жамият тараққиётида маҳаллаларнинг ўрни ва инсоннинг шахсий ҳаётида ҳам маҳалла – муҳим қадрият сифатида эканлигини кўрсатиб бериш. Талаба ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимига асосланган аҳлоқий нормаларини, ўз маҳалласи билан фахрланиш, ўз юртига садоқат, кишиларга меҳр-оқибат, бағрикенглик, оилапарварлик ва ватанпарварлик каби туйғуларини ривожлантириш, уларнинг эстетик дидини тарбиялаш, илмий изланиш кўникмаларини шакллантириш ва уларни фикрлашда мантиқий аниқлик, изчиллик қоидаларига амал қилишга ўргатиш.
Вазифа: Талабаларнинг ўзлари яшаб турган маҳалласи тўғрисида аниқ маълумотлар базасини шакллантириш ва тақдимот тайёрлаш орқали ўз маҳалласи ҳақида тўлиқ таассуротга эга бўлиш, ўз маҳалласи билан фахрланиш учун керакли факт ва далилларни излаб топиш ва уни чиройли намоён қилиш. Маҳаллада ўз оиласининг нуфузини янада юксалтириш, жамият ривожида маҳалла институтининг ролини янада ошириш учун аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


МУСТАҚИЛ ИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling