Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


МАВЗУИДАГИ МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


Download 0.6 Mb.
bet3/7
Sana08.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1177998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1----------- (2)

МАВЗУИДАГИ МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан, маҳалла институтига давлат ва жамият бошқарувида уларнинг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган кўплаб амалий ишлар қилинди. Жамиятнинг асосий ахлоқий пойдеворларидан бири бўлган маҳалланинг мавқеини ошириш, ваколатларини кенгайтириш билан боғлиқ бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.


Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 18.02.2020 йилдаги ПФ-5938-сонли Фармони, қадриятлар бешиги саналмиш миллий демократик институт - маҳаллаларнинг ролини янада кучайтириш, уларнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш борасида муҳим аҳамиятга эгадир.
Ушбу Фармонга асосан, ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи янги тизим жорий этилди:

  • жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;

  • хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;

  • жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;

  • маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг (кейинги ўринларда — профилактика инспектори) роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;

  • соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, нохуш ҳолатларга йўл қўйилмаяпти”2. Шу боис мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ва тизимли ислоҳотларнинг ҳозирги шиддатли босқичида маҳаллаларни янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш давр тақозасидир. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИда Маҳаллани ривожлантириш масаласи 1-мақсад сифатида белгиланган:

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling