Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 139.75 Kb.
bet1/9
Sana31.01.2023
Hajmi139.75 Kb.
#1145389
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx


Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ

И Қ Т И С О Д И Ё Т Ф А К У Л Ь Т Е Т И


“ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ »


кафедраси
“ИДТТСУ” ФАНИДАН

МУСТАҚИЛ ИШ


Мавзу: ИЖОД ЖАРАЁНИДА ГИПОТЕЗАНИНГ ЎРНИ, ГИПОТЕЗА ВА ИҚТИСОД. ИЖОД ЖАРАЁНИДА ИНТУИЦИЯ. СИНЕРГЕТИКА


Бажарди: 4 курс И-161-19 гўруҳ талабаси Ғайбуллаев Элдор Ғайбулла Ўғли
(магистрантнинг исми-шарифи, отасининг исми)

Илмий раҳбар: Профессор, и.ф.д Эргашев Р.Х. (исми-шарифи, илмий даражаси, лавозими)


ҚАРШИ-2022


МАВЗУ: ИЖОД ЖАРАЁНИДА ГИПОТЕЗАНИНГ ЎРНИ. ГИПОТЕЗА ВА ИҚТИСОД. ИЖОД ЖАРАЁНИДА ИНТУИЦИЯ. СИНЕРГЕТИКА


Кириш

  1. Гипотеза тушунчаси

2. Фан ва ижодда гипотезанинг эвристик роли
3. Назариялар тузшининг гипотетик дедуктив усули ижодий жараён сифатида
4. Гипотеза ва иқтисод
5. Интуиция тушунчаси
6. Ижод жараёнида онгсизлик ва онглилик
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Кириш


Мустақил иш мавзусининг долзарблиги. Ижод деганда кенг маънода объектга (бутун атроф мухит ёки унинг озми кўпми ажратиб олинган, алоҳида бўлагига) субъектнинг (алоҳида шахс, ижтимоий табақа, жамиятнинг) фаол, изчил таъсири тушунилади. Мазкур таъсир жараёнида субъект ўзини қуршаган мухитни ўзгартиради, шу пайтгача кўрилмаган, билинмаган, ўрганилмаган, ғаройиб ва жозибали янгиликни яратади ёки кашф этади. Ижодий жараён давомида шахс ҳам дунёни ўзгартиради, ҳам ўзини яратувчи, ижодкор, кошиф сифатида кашф этади. Инсоннинг ижоди бу шахснинг туб хусусияти, унинг имманент хоссасидир: шахснинг, унинг қобилиятлари ва кўникмаларининг ривожланиш даражаси, шунингдек, унинг ижтимоийлашганлик даражаси унинг ижодий бунёдкорлик фаоллиги билан белгиланади. Ижод шахснинг бунёдкорлик, яратувчилик салоҳиятини рўёбга чиқаради. Шахс ижод усули билан янгилик яратади, хилма хил муаммоларни қўяди ва ҳал қилади, уларнинг ўзига хос ечимларини, баъзан бундай ечимларга нисбатан бетакрор ёндашувлар, усуллар, методларни топади. Ижо­дий фаолликда тадқиқотчи, яратувчи, олим шахсининг ўзига хослиги ва бетакрорлиги намоён бўлади.
Ижодий фаоллик субъектга муттасил ўзгарувчи, ривожланувчи, ички зиддиятларга бой объектнинг курашга чорловларига муносиб жавоб қайтаришга кўмаклашади. Ижод жараёнининг бу жихати илмий билиш жараёнида, айниқса, ёрқин намоён бўлади. Илмий тадкиқотдаги барча ёндашувлар, шакллар, воситалар ва методлар илмий хусусиятга эга.
Фан бу ривожланувчи, ўсиб борувчи билим тизими, ижтимо­ий онгнинг ва кишилик цивилизацияси ижодий бунёдкорлик амалиётининг инсоннинг ўзини қуршаган оламни сурункали ва чукур ўзлаштиришига, табий ва ижтимоий вокеликнинг борлик конуниятлари тўғрисида аниқ, чуқур, ҳақконий ахборот олиш, бундай ахборотни ўзлаштириш, саклаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланишга йўналтирилган алоҳида шаклвдир. Бугунги кунда фан ҳозирги замон постиндустриал, ахборот жамиятининг архетипидан мустаҳкам ўрин олган. Бунда борлиқнинг тузилишини ижодий билиш институти сифатидаги фаннинг эпистемологик, креатив эвристик функцияси алоҳида рол ўйнайди.
Ҳозирги замон ноклассик (квант реалитивистик) фанининг кре­атив эвристик роли алохида яратувчи олимнинг илмий ижодида ҳам, илмий жамоалар—лабораториялар, институтлар, синов полигонлари ва ҳоказоларнинг илмий ижодида ҳам ўз аксини топа­ди. Илмий ижод бу илмий билишни ривожлантириш, янги илмий билим олиш ва ундан фойдаланиш, илмий билимни янги қонунлар ва крнуниятлар, янги илмий принциплар ва назариялар, инсон фаолиятининг хар хил соҳаларидаги амалиётга фаол чиқишлар билан бойитиш билан боғлиқ билиш ва бунёдкорлик фаолиятидир. Илмий ижод бу асосий жиҳати ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг, уларнинг ҳаракат ва ривожланиш қонунларининг мохиятини абстракт тушунчалар, схемалар, формулалар, тенгламалар ва ҳоказолар шаклида ифодалашдан иборат бўлган объек­тив воқеликни субъектив акс эттиршцдир.

Download 139.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling