00Ызбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
orta umutalim maktablari oquv dasturida volejbol mazhburij fan sifatida
Хулосалар
1. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили ҳамда саволнома натижалари шундан далолат бердики, ўрта умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсини тўғри режалаштириш, ташкил қилиш, айниқса дарс мазмунига жиддий эътибор қаратиш ўқувчиларда жисмоний тарбия ва спортга қизиқтириш, уларни мунтазам машғулотларга жалб қилиш борасида муҳим аҳамиятга эга. Лекин, савол-жавоб натижалари қишлоқ мактабларида жисмоний тарбия дарсларини мақсадга мувофиқ тарзда ўтказиш йўлга қўйилмаган. Дарс мавзулари ва вазифалари аксарият ҳолларда тушунтирилмайди. Машғулот мазмунлари талабга жавоб бермайди, дарсда қўлланиладиган машқлар юкламалари назорат қилинмайди. 2. Ўтказилган педагогик тадқиқотлар қишлоқ мактабларининг шарт- шароити ва спорт иншоотларининг аҳволига қараб ҳамда ҳар бир мактабни моддий имкониятига асосланган ҳолда муайян спорт турига ихтисослаштирилган синфларни ташкил қилиш афзаллигига эътибор қаратади. 3. 5-6 синф ўқувчиларидан иборат назорат ва тажриба гуруҳларида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жисмоний тарбия дарсларида қўлланиладиган стандарт ва стереотип машқлар (назорат гуруҳида) ўқувчилар фаоллиги сусайтириш, бефарқлик, қолаверса сакровчанлик, тезкорлик ва ҳаракат аниқлиги каби қобилиятларни етарли даражада ривожлантира олмас экан. Аксинча, дарс жараёнида қўлланилган махсус ҳаракатли ўйинлар ва ҳар хил ҳолатлардан ижро этиладиган айланма тезланишларга оид машқлар ( ноанъанавий машқлар) нафақат юғорида қайд этилган сифатларни тажриба гуруҳидаги ўқувчиларда самарали ривожлантириш қудратига эга эканлиги исбот қилинди, балки шу ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши, фаоллиги ва кайфиятларига ижобий таъсир этганлиги кузатилди. 54 4. Танлаб олинган ва тадқиқот асосида самарадорлиги ўрганилган махсус ҳаракатли ўйинлар ва айланма тезланишларга оид турли ноанъанавий машқларни ҳар бир дарсда ва дарсдан ташқари шароитларда мунтазам қўллаш ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия жараёнини фаол поғонага кўтариш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқиши ҳамда меҳрини ортишига олиб келади. 5. Амалиётга тавсия этилаётган махсус ҳаракатли ўйинларни ва айланма тезланишларга оид ноанъанавий машқлардан ўқув йилининг барча чоракларида ҳамда йилнинг барча мавсумларида очиқ ва ёпиқ спорт иншоотларида ўтказиладиган машғулотларда мунтазам фойдаланиш, айниқса қишлоқ мактабларида жисмоний тарбияни жараёнини оммавий шаклланишига туртки бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling