00Ызбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
orta umutalim maktablari oquv dasturida volejbol mazhburij fan sifatida
36 III.БОБ. Тадқиқот натижалари ва уларнинг қиёсий таҳлили. 3.1. Умумий ўрта таълим мактабларида волейбол бўйича ўтказиладиган жисмоний тарбия дарсларининг савияси ўқувчилар нигоҳида. Умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган қатор суҳбатлар, маҳаллий мутахассислар ва маҳалла фаолларининг фикрига кўра жойларда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар спортга жуда қизиқишади. Маълумки, кундалик ҳаракат хажми ва шиддати ўқувчилар саломатлиги, уларнинг жисмоний ва функционал шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин, барча жисмоний ҳаракат, спорт тўгаракларида ижро этиладиган жисмоний ва техник-тактик машқлар ҳамда кундалик меҳнат фаолиятининг умумий ҳажми ва шиддати ўқувчининг функционал имкониятларига мос келиши ёки хиёлгина юқори бўлиши лозим. Чунки, биология фанида ўз исботини топган қонуниятларга кўра онтогенетик тараққиётнинг муайян босқичларида бажариладиган кундалик жисмоний юклама(нагрузка)нинг ялпи таъсир “кучи” боланинг жисмоний ва функционал имкониятидан доим баланд бўлса, организм (органлар, мушаклар, томирлар,хўжайралар,тўқималар)да зўриқиш ёки ўта чарчоқлик “излари” қолади. Бундай салбий “излар” боланинг тунги уйқусини нотинч ўтишига сабабчи бўлиб, провордида иш қобилиятини тўлиқ тикланишига тўғон бўлиши мумкин. Агар шундай юкламалар устунлиги-бола фаолиятида суринкали қайтарилиб турса, организмнинг нафақат нормал ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, балки ушбу жараён функционал “объект”ларда локал ёки глобал паталогик асоратларни вужудга келтириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бинобарин, жисмоний тарбия дарслари, тренировка машғулотлари ва мусобақаларни ташкил қилишда ўқувчиларнинг кун-тун фаолият тартибини эътиборга олиш ва шунга асосланган ҳолда машғулот юкламасини қуйида акс эттирилган “тўлқинсимон” тартибда ошира бориш даркор. 37 Биз Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаблар мисолида қишлоқ мактабларида жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабат, хусусан жисмоний тарбия дарсларини ўтказиш савияси ва мавзуга оид бошқа масалаларнинг аҳволини билиш мақсадида мактаб ўқувчиларининг фикр- мулоҳазаларини ўргандик (1-жадвал) 1.- жадвал Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling