01. Биринчи ёрдам деганда нимани тушунасиз
Download 59 Kb.
|
биринчи ёрдам тест
01. Биринчи ёрдам деганда нимани тушунасиз. Ж: Биринчи ёрдам бу-шкастланганларнинг хаёти ва соғлигини тиклаш ва хамда сақлаб қолиш учун қилинадиган жамланма тадбирларидир. Бу ёрдамни тиббиёт ходимлари келгунга қадар шикастланган киши олдида турган одам (ўзаро ёрдам) ёки шикастланганни ўзи (ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш) бериш керак. Шикастланганни хаёти ва ундан кейинги даволаш, биринчи ёрдам қанчалик тез ва билимдонлик билан бажарилганига боғлиқ. Шунинг учун хар бир хизматчи биринчи ёрдамни қандай беришни билиши ва ўзига хам бошқа шкастланганларга ёрдам беришни амалда билиши шарт. 02. Шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатишда қилинадиган ишлар кетма-кетлигини айтиб беринг. Ж: 1-Шкастланганнинг аъзосига таъсир қилаётган хавфли ва зарарли омиллардан озод қилиш (электр токи таъсиридан озод қилиш, захарланган хаводан олиб чиқиш, ёниб турган кийимини ўчириш, сувдан чиқариб олиш вахаказо). 2-Шикастланганни холатини аниқлаш. 3-Шикастланганни хаётига катта хавф солаётган жарохат тарзини аниқлаш ва уни қутқариш учун навбатма-навбат қилинадиган харакатларни аниқлаш. 4-Шикастланганни қуткариш бўйича бажарадиган керакли тадбирларни тезкорлик билан амалга ошириш (нафас олиш йўлларини тиклаш, сунъий нафас олдириш, юракни ташқаридан укалаш (массаж қилиш), қон оқишини тўхтатиш, синган жойни қимирламайдиган қилиб қўйиш, яраланган жойни боғлаш ва хаказолар). 5-Тиббий ходимлар келгунга қадар шикастланганни асосий хаёт учун мухим бўлган функцияларини сақлаб туриш. 6-Тез тиббий ёрдамни ёки врач чақириш ёки шикастланганни энг яқин тиббий муоссага етказиш тадбирларини қуриш. 03. 1000 В гача бўлган электр токи таъсиридан шикастланган киши иккала қўли билан ушлаб олган бўлса шикастланган орқали электр токи ерга ўтаётган бўлса қандай қилиб шкастланган кишини электр токидан озод қилиш мумкин. Ж: 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда, симларни қуруқ ёғоч дастали болта ёки дастаси изолятция қилинган асбоблар (қайчи, омбир) билан узиш мумкин албатта оёғини тагига қуруқ ёғоч қўйибгина. Изолятцияси йўқ асбоблардан эса дастасига қуруқ мато-матирялни ўраган холда амалга оширилилади. 04. Агар электр токини ўтказувчи қисм (сим ва бошқалар) ерда ётган бўлса ёрдам берувчи шикастланганни электр токи зонасидан қандай чиқариб олиш керак неччи метр гача. Ж: Бу зонада алохида эхтиётлик билан харакат қилиш керак, ерга изолятция қилувчи химоя воситалардан (диэликтрик калишлар, боталар, гиламчалар, изолятция қилувчи тагликлар) дан фойдаланиш керак ёки электр токини ёмон ўтказадиган нарсалар (қуруқ тахталар, ходалар ва бошқалар) дан фойдаланиш мумкин. Химоя қилувчи воситалар бўлмаганда қадамаро кучланиш зонасида оёқни ердан ва бир-биридан узмасдан харакат қилиш керак. (7-расм) Шикастланганни ток ўтказувчи қисмдан (сим) камида 8 метр узоққа олиб чиқиш керак. 05. Чўкаётганга ёки сузиб чарчаб қолган кишига қандай қутқарув воситасини ёки қутқарув воситаси йўқ бўлганда нималар қилиши керак. Ж: Чўкаётганга ёки сузиб чарчаб қолган кишига, иложи бўлса, узун таёқ ёки кийимни бир учини узатиб, шунинг ёрдами билан уни қирғоққа ёки қайиққа тортиб олиш керак ёки қўл остидаги чўкмайдиган нарса, махсус қутқарув воситасини ташлаш керак. Ташланган нарсаларни эхтиётлик билан, чўкаётганга тегизмасдан ташлаш керак. Агар шу нарсалар йўқ бўлса ёки уни ишлатиш чўкаётганни қутқаришга ёрдам бераолмаса, унга ёрдам бериш учун сузиб бориш керак. 06. Биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари шикастланганнинг холатига боғлиқ. Шикастланганнинг соғлик холатини тезда аниклаш белгилари қайсилар. Ж: Хуши: Тиниқ, йўқ, бузилган (шикастланганнинг холатига ёки хаяжонланган); Териси, лаблари, кўзлари атрофининг ранглари: қизарган, кўкарган, оқарган; Нафас олиши: одатдагидек текис, йўқ, бузилган (нотоғри, енгил-елпи, хириллаган холатда); Уйқу артериясини томир уриши: яхши аниқланади (бир текис ёки нотўғри), аниқлаш қийин, йўқ; Кўз корачиги: кенгайган, торайган. 07. Шикастланган одамда кўнгил айниб қусиқ пайдо бўлса ва сезиларли титраб-қақшаб нафас олаётган бўлса қандай усулларни қўллаш самаралироқ. Ж: Шикастланган одамда кўнгил айниб қусиқ пайдо бўлса, уни боши ва елкасини ён томонга (яхшиси чап томонга) буриб қўйиш керак, бу эса қусиқ, ташлаш учун енгиллик туғдиради. Агар шикастланган одам сезиларли титраб-қақшаб нафас олаётган бўлса, лекин томир уриши сезиларли бўлса тезлик билан сунъий нафас олдириш зарур. 08. Сунъий нафас олдириш деганда нимани тушунамиз. Ж: Бу шикастланган одам нафас олаётган ёки ёмон нафас олаётган бўлса (ахён-ахёнда, талвасаланиб, худди хириллагандай), хамда нима сабаб бўлишидан қаттий назар (электр токидан шикастланишми, захарланишми, сувга чўкишми ва хоказо) уларнинг нафас олиши борган сари ёмонлашиб борса ўтказилади. 09. Инсон юрагини ташқаридан уқалаш деб нимага айтилади. Ж: Инсон юраги кўкрак қафаси ичида умуртқа билан кўкрак суяклари орасида жойлашган, кўкрак бу харакат қилувчи ясси суяк, одам чалқанча (қаттиқ теккисликда) умуртқа харакат қилмайдиган қаттиқ асос хисобланади. Агар кўкрак босилса юрак умуртқа ва кўкрак орасида сиқилади ва унинг бошлиқларидаги қон томирларига сиқиб чиқарилади. Агар кўкрак қафасини туртки симон харакат билан босилса, унда қон юрак ичидан қон томирларига тиббий қисқаришдагидек сиқиб чиқарилади. Шу йўл билан қон алмашишни сунъий равишда тиклаш, юракни ташқаридан уқалаш деб аталади. 10. Агар қўл ёки оёқ синмаган бўлса, уларнинг яраланган жойидан қон оқишини қандай тўхтатиш усуллари мавжуд. Ж: Агар қўл ёки оёқ синмаган бўлса, уларнинг яраланган жойидан қон оқишини яраниг юқорисидаги бўғинни эгиб тўхтатиш мумкин (33-расм). Шу холатда эгилган қўл ёки оёқни рўмол, шарф ёки камар билан боғлаб қўйиш керак. Download 59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling