018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%
Download 63.47 Kb.
|
даромад солиги
1-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–март ойларида у ойига 150 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 450 000 сўмни (150 000 х 3) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 516 720 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (450 000 х 0%) ташкил қилади. Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди. Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг. Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади. 2-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби Ходимга январь–март ойларида ойига 720 000 сўмдан тўланган. Йил бошидан даромад 2 160 000 сўмни (720 000 х 3) ташкил қилади. Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС: (2 160 000 – 516 720) х 7,5% = 123 246 сўмга тенг. Январь-февраль ойларида 82 164 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 41 082 сўмга (123 246 – 82 164) тенг. Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 32 865,6 сўмни ((2 160 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 21 910,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 10 955,2 сўмни (32 865,6 – 21 910,4) ташкил қилади. Март ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади. ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади. 3-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 050 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 3 150 000 сўмни (1 050 000 х 3) ташкил қилади. 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз: 155 016 + (3 150 000 – 2 583 600) х 16,5% = 248 472 сўм. Январь-февраль ойларида 165 648 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 82 824 сўмга (248 472 – 165 648) тенг. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 52 665,6 сўмни ((3 150 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 35 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 17 555,2 сўмни (52 665,6 – 35 110,4) ташкил қилади. Март ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади. Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади. Download 63.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling