2018 ЙИЛ МАРТ ОЙИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ
29.03.2018
● 2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).
●● Январь-март ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 516 720 сўмни (172 240 х 3) ташкил этади (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон).
●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).
●●●● 2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).
●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
●●●●●● 2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори
|
Солиқ ставкаси
|
516 720 сўмгача
|
0%
|
516 721 сўмдан 2 583 600 сўмгача (5 х 516 720)
|
516 720 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и
|
2 583 601 сўмдан 5 167 200 сўмгача (10 х 516 720)
|
155 016 сўм + 2 583 600 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и
|
5 167 201 сўм ва ундан юқори
|
581 310 сўм + 5 167 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и
|
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |