018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%
Download 63.47 Kb.
|
даромад солиги
6-ВАЗИЯТ Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 265 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 5 995 000 сўмни (1 265 000 х 3 + 2 200 000 +) ташкил қилади. ● Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм). Солиқ солинадиган даромад 3 928 120 сўмга (5 995 000 – 2 066 880) тенг. 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 155 016 + (3 928 120 – 2 583 600) х 16,5% = 376 861,8 сўм. Январь-февраль ойларида 258 562,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 118 299 сўмга (376 861,8 – 258 562,8) тенг. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 68 228 сўмни ((3 928 120 – 516 720) х 2%) ташкил этади. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 46 372,8 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 21 855,2 сўмни (68 228 – 46 372,8) ташкил қилади. Март ойи учун бюджетга 96 443,8 сўм (118 299 – 21 855,2) ЖШДС ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади. Ходим қўлига 1 045 501 сўм (1 265 000 – 118 299 – 101 200) иш ҳақи олади. 7-ВАЗИЯТ Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 300 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 5 700 000 сўмни (1 300 000 х 3 + 1 800 000) ташкил қилади. ● Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм). Солиқ солинадиган даромад 4 666 560 сўмга (5 700 000 – 1 033 440) тенг. 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 155 016 + (4 666 560 – 2 583 600) х 16,5% = 498 704,4 сўм. Январь-февраль ойларида 374 630,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 124 074 сўмга (498 704,4 – 374 630,4) тенг. Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 82 996,8 сўмга ((4 666 560 – 516 720) х 2%) тенг. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 60 441,6 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 22 555,2 сўмни (82 996,8 – 60 441,6) ташкил қилади. Бюджетга 101 518,8 сўм (124 074 – 22 555,2) ЖШДС ўтказилади. Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади. Ходим қўлига 1 071 926 сўм (1 300 000 – 124 074 – 104 000) иш ҳақи олади. Download 63.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling