023 yil aprel 74-3-45-Q/23 G‘allaorol tumani hokimligi Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида


Download 42.66 Kb.
bet1/2
Sana09.04.2023
Hajmi42.66 Kb.
#1343162
  1   2
Bog'liq
74-3-45-Q 23



e-qaror.gov.uz

74-3-45-Q/23





2023 - yil 5 - aprel 74-3-45-Q/23 G‘allaorol tumani hokimligi


Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида


Туманда пиллачилик соҳасида ўтган йилда эришилган ютуқлар билан бир қаторда бир мунча ҳато ва камчиликларга ҳам йул қуйилди. Жорий йилда ушбу ҳато ва камчиликларни олдини олган ҳолда сифатли пилла хом-ашёси етиштириш, касаначи ва бошқа қурт боқувчиларни рағбатлантириб бориш, уларга кенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 февралдаги “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-73- сонли қарори ва вилоят ҳокими ўринбосари О.Ашурматовнинг 2023 йил 3 апрелдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида:


Қарор қиламан:





  1. Туманда 2023 йилда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, пилла хом-ашёси етиштириш ишларни мувофиқлаштириб бориш бўйича туман штаби таркиби иловага мувофиқ тузилсин.




  1. Туман штаб аъзоларига:







  • мавжуд инкубаторияларда ипак қуртини жонлантириш жараёнини, ҳамда қурт боқувчиларга ўз вақтида тарқатилишини назорат қилиш;

-пилла хом-ашёси қабул қилиш шахобчасини мавсумга тайёрлаш чораларини кўриш;


-“G’allaorol silk-export”МЧЖ томонидан пилла боқувчиларга зарур жихозлар ва бўнак маблағларини ўз вақтида таъминланишини ташкил қилиш;


-пилла парвариши жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этилишида яқиндан амалий ёрдам бериш;





  • тирик пилла хом ашёси етиштиришни ва йиғиштириб олиш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш;

- пиллачиликни ривожлантириш соҳасида тарғибот ишларини олиб бориш, пилла мавсумида фаол қатнашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, аҳоли вакиллари ва касаначиларни муносиб рағбатлантириш ишларини ташкиллаштириб бориш вазифалари юклатилсин.



  1. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (А.Ҳолбоев), “G’allaorol silk-export” МЧЖ раиси (А.Абдусаматов)лар, туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлим бошлиғи (И.Юсупов)лар мавжуд тутзорлар орасида агротехника тадбирларини амалга ошириш жумладан, суғориш ва озиқлантириш ишларини ташкил этсин, ҳамда қуртларни озиқлантириш жараёнида тут баргларини тартиб билан, тут дарахтларига зиён етказмасдан олинишини назорат қилсинлар.




  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими Ж.Оқбоев

Download 42.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling