0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet1/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар


0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Ш .Турабеков, А.С.Алматов
А .А.Бекмухамедов, А.К.Рахимов,
С.У.Ибрагимходжаев, М.М.Эргашев.
Генетикадан масалалар тўплами
ва уларни ечиш усуллари
(услубий қўлланма)

(қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри)

Тошкент - 2014
Т узувчилар: Ш.Турабеков, А.С.Алматов , А.А.Бекмухамедов, А.К.Рахимов, С .У.Ибрагимходжаев, М.М.Эргашев.

Тақризчилар: С.С.Файзуллаев - Низомий номидаги Тошкент Давлат


педагогика университетининг
профессори, биология фанлари номзоди.

К.С.Содиқова - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон


Миллий университети Биокимё
кафедрасининг доценти, биология
фанлари номзоди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги
Д.А.Мусаев таҳрири остида.

Услубий қўлланмага киритилган масалалар умумий генетика фанининг энг муҳим боблари – моно-, ди- ва полидурагай чатиштиришлар, ноаллел генлар ўзаро таъсирининг комплементар, эпистаз, полимерия, комбинирланган типлари, белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши, белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши ва кроссинговер, популяциялар генетикаси, ирсиятнинг молекуляр асосларига мўлжалланиб тузилган. Ҳар бир бобда типик масалалардан биттасининг ечилиш усуллари келтирилган. Қўлланмага маҳаллий материал – ғўза ўсимлигининг бир қатор морфологик-сифат белгиларининг ирсийланишига оид масалалар ҳам киритилган.


Услубий қўлланма «Генетика ва селекция асослари» фани ўқув дастурига мувофиқ яратилган ҳамда 5140100 - биология бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган.
Аллел ва ноаллел генлар ҳақида Г.Мендель.
Буюк олим Г.Мендель нўхат ўсимлиги устида олиб борган генетик тадқикотлар натижасида ирсий омиллар (эндиликда генлар), унинг аллел ва ноаллел типлари ҳақидаги дастлабки илмий дунёқарашни шакллантирди. Унинг фикрича:
- организмларнинг ҳар бир белгиси айрим ирсий фактор (ген) томонидан бошқарилади;
- ҳар қайси ирсий фактор икки хил - доминант ва рецессив аллел ҳолатида бўлади;
- битта белгининг альтернатив (кескин фарқланувчи) ҳолатда ривожланишини таъмин этувчи генлар кейинчалик аллел генлар деб аталадиган бўлди. Бу атамани бошқача бир ген аллеллари деб ҳам юритилади;
- икки ва ундан ортиқ белгиларнинг намоён бўлишини таъмин этувчи генлар ноаллел генлар деб белгиланди.
Мендель аллел генлар (бир ген аллеллари) ўзаро таъсир қилган ҳолатда фаолият кўрсатишининг битта қонуниятини - тўлиқ доминантлик ҳодисасини кашф этди.
Кейинги тадқиқотлар аллел ва ноаллел генларнинг ўзаро таъсир этиб фаолият кўрсатишининг мураккаблигини ва хилма-хиллигини исботлади.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling