0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet54/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

171-масала. Мушукларда жун рангининг қора бўлиши малла ранги устидан тўлиқсиз доминантлик қилади. Шу белгини таъмин этувчи ген аллеллари X хромосомада жойлашган. Жун рангини таъмин этувчи генлар бўйича гетерозиготали мушукларнинг жуни тошбақасимон рангда бўлади. Лекин бу рангли мушуклар кам учрайди. Бунинг сабабини тушунтиринг.
Тошбақасимон рангли мушуклар қора эркак мушуклар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган мушукчаларнинг генотипини аниқланг. Агар урғочи тошбақасимон рангли мушуклар эркак малла мушуклар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган мушукчаларнинг фенотипи қандай бўлади?


172-масала. Қора мушук 4 та мушукча туққан. Улардан биттаси тошбақасимон рангли бўлиб, 3 таси қора бўлган. Бу мушукчаларнинг отаси бўлган мушукнинг фенотипи ҳақида нима дейиш мумкин? Мушукчаларнинг жинсини аниқланг.


173-масала. Қора урғочи мушук худди шундай эркак мушук билан чатиштирилганда 3 та мушукча туғилган бўлиб, уларнинг биттаси тошбақасимон ва иккитаси қора бўлган. Буни генетик жиҳатдан қандай изоҳлаш мумкин?


174-масала. Маълумки, жуннинг тошбақасимон бўлиши фақат урғочи мушукларга хос. Лекин, айтишларича баъзан тошбақасимон эркак мушуклар ҳам учрайди. Буни қандай тушунтириш мумкин?


175-масала. Аквариумда боқиладиган балиқ зотларидан бирининг (гуппи) кулранг урғочи балиқлари ола-була эркак балиқлар билан чатиштирилганда, биринчи авлодда олинган балиқчаларнинг 50% и урғочи бўлиб, улар кулранг бўлган, 50% и эса эркак бўлиб, улар ола-була бўлган. F2 ва F3 да ҳам бу натижа такрорланган. Олинган натижаларни изоҳланг. Чатиштириш учун олинган дастлабки урғочи ва эркак балиқларнинг генотипини аниқланг.


176-масала. Оқ рангли эркак аквариум балиқлари қизил урғочи балиқлар билан чатиштирилган. F1 да олинган барча эркак ва урғочи балиқчалар қизил рангли бўлган. F2 да олинган 117 та балиқчалар эркак ва урғочи бўлишига қарамай қизил бўлган, 43 таси эса эркак бўлиб, улар оқ рангли бўлган. Тескари чатиштириш ўтказилганда эса F1 да олинган 197 та балиқ оқ, эркак жинсли ва 130 та балиқ қизил, урғочи жинсли бўлган. Бу белги қандай ирсийланади? Балиқларнинг генотипини аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling