0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet42/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

131-масала. Битта зотга мансуб оқ товуқлар бошқа зотга мансуб оқ хўрозлар билан чатиштирилганда, F1 да оқ жўжалар олинган. F2 да эса пат ранги бўйича ажралиш кетиб, олинган жўжаларнинг 172 таси оқ ва 33 таси қора бўлган. F1 да олинган товуқлар дастлабки чатиштириш учун олинган оқ хўрозлар билан чатиштирилганда FB да олинган жўжаларнинг 146 таси оқ ва 53 таси қора бўлган. F1 да олинган хўрозлар дастлабки чатиштириш учун олинган товуқлар билан қайта чатиштирилганда, FB да 128 та жўжа олинган бўлиб, уларнинг ҳаммаси оқ бўлган. Пат рангининг ирсийланиш қонуниятини аниқланг. F1, F2 ва FB авлодларда барча натижаларни генетик жиҳатдан изоҳланг.


132-масала. Йилқичилик фермасида кулранг отлар қора отлар билан чатиштирилган. Биринчи авлодда олинган тойчоқларнинг ҳаммаси кулранг бўлган. Иккинчи авлод олинганда эса тойчоқларни кулранг, қора ва саман (сариқ) рангларга ажратиш мумкин бўлган, яъни тойчоқларнинг 12 қисми кулранг, 3 қисми қора ва 1 қисми саман бўлган. Чатиштириш учун олинган отларнинг ҳамда F1 ва F2 да олинган тойчоқларнинг генотипини аниқланг.


133-масала*. Сули ўсимлигида доннинг қора бўлишини доминант A гени ва кулранг бўлишини B гени таъминлайди. A гени B генига нисбатан эпистатик хусусиятга эга. Доминант генларнинг генотипда бўлмаслиги дон рангининг оқ бўлишига сабаб бўлади. Қуйидаги генотипларга эга бўлган сули ўсимликларининг дон ранги бўйича фенотипини аниқланг:
1) AABB; 2) AAbb; 3) Aabb; 4) aaBB; 5) AaBb; 6) aaBb
Масаланинг ечилиши:
1) AABB - қора; 2) AAbb - қора; 3) Aabb - қора; 4) aaBB - кулранг;
5) AaBb - қора; 6) aaBb - кулранг.


134-масала*. Қора донли сули ўсимликлари оқ донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 2/4 қисми қора, 1/4 қисми кулранг ва 1/4 қисми оқ донли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
P ♀ қора X ♂ оқ
F1 2/4 қора; 1/4 кулранг; 1/4 оқ
Олинган натижадан кўриниб турибдики, қора донли ўсимликлар гетерозигота бўлган. Агар моногетерозигота бўлганда эди, унда F1 да 1:1 нисбатда иккита фенотипик синфга ажралиш кетган бўлар эди. Шунга кўра, қора донли ўсимликларни дигетерозиготали деб оламиз:
қора оқ
P ♀ AaBb X ♂ aabb
g AB, Ab, aB, ab ab
FB AaBb Aabb aaBb aabb
қора қора кулранг оқ
2 1 1
Жавоб: қора донли ўсимликларнинг генотипи AaBb ва оқ донли ўсимликларнинг генотипи aabb.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling