0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet53/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

164-масала. Қизил кўзли урғочи пашшалар оқ кўзли эркак пашшалар билан чатиштирилганда, F1 да олинган пашшаларнинг ҳаммаси қизил кўзли бўлган. F1 пашшалари оқ кўзли пашшалар билан чатиштирилса, кейинги авлодда қандай кўз рангига эга бўлган пашшаларни олиш мумкин?


165-масала. Қизил кўзли урғочи пашшалар қизил кўзли эркак пашшалар билан чатиштирилганда, F1 да олинган пашшаларнинг 75% и қизил кўзли ва 25% и оқ кўзли бўлган. Лекин оқ кўзли пашшаларнинг ҳаммаси эркак пашшалар бўлган. Олинган натижаларни генетик жиҳатдан изоҳлаб беринг. Қизил кўзли пашшаларнинг неча фоизи эркак пашшалар бўлади?


166-масала. Оқ кўзли дрозофила пашшалари қизил кўзли пашшалар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг неча фоизи қизил кўзли ва неча фоизи оқ кўзли бўлади?


167-масала. Оқ кўзли урғочи пашшалар қизил кўзли эркак пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган урғочи пашшаларнинг ҳаммаси қизил кўзли ва аксинча, эркак пашшаларнинг ҳаммаси оқ кўзли бўлган. Бунинг сабабини тушунтиринг.


168-масала. Қизил кўзли урғочи пашшалар қизил кўзли эркак пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда оқ кўзли пашшалар чиқмаган. Буни қандай тушунтириш мумкин? Оқ кўзли пашшалар олиш учун мавжуд пашшалар билан қандай чатиштириш ўтказиш керак?


169-масала. Қизил кўзли, узун қанотли дрозофила пашшалари ўзаро чатиштирилганда кейинги авлодда қуйидаги натижалар олинган:
3/4 қизил кўзли, узун қанотли урғочи пашшалар;
1/4 қизил кўзли, калта қанотли урғочи пашшалар;
3/8 қизил кўзли, узун қанотли эркак пашшалар;
3/8 оқ кўзли, узун қанотли эркак пашшалар;
1/8 қизил кўзли, калта қанотли эркак пашшалар;
1/8 оқ кўзли, калта қанотли эркак пашшалар.
Ўрганилаётган белгилар қандай ирсийланади? Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқланг.


170-масала. Иккита қизил кўзли, узун қанотли пашшалар ўзаро чатиштирилганда кейинги авлодда қуйидаги натижалар олинган: 154 та қизил кўзли, узун қанотли урғочи пашшалар; 48 та қизил кўзли, калта қанотли урғочи пашшалар; 98 та қизил кўзли, узун қанотли эркак пашшалар; 95 та оқ кўзли, узун қанотли эркак пашшалар; 25 та қизил кўзли, калта қанотли эркак пашшалар ва 32 та оқ кўзли, калта қанотли эркак пашшалар. Барча пашшаларнинг генотипини аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling